Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ЖССТ маълумотларига асосан берган хабарига кўра, охирги сутка давомида дунёда 336 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 178 миллион 202 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 865 мингдан зиёд киши вафот этган (21.06.2021 йил Европа вақти билан соат 18:23 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 336 450 янги ҳолати аниқланди. 7 764 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (22.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 178 миллион 794 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 873 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,190 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,935 миллиондан ортиқ),
учинчи ўринда Бразилия (17,883 миллиондан ортиқ),
тўртинчи ўринда Франция (5,650 миллиондан ортиқ),
бешинчи ўринда эса Туркия (5,370 миллиондан ортиқ).
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 649 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.