Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган таэквондочиларимиз муносиб тарзда кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ливанда Осиё чемпионати ва анъанавий "Beirut Open" мусобақаси бўлиб ўтди. Ҳар иккала мусобақада Ўзбекистон шарафини 17 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Вакилларимиз қитъа чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалига эга бўлди ҳамда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

[gallery-2880]

"Beirut Open"да эса таэквондочиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

ЎзА  

Муҳаммад АМИН (сурат)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионатида иштирок этган таэквондочиларимиз кутиб олинди