Крикет мамлакатимизда ҳали янги спорт турларидан саналади.Шундай бўлса-да, 2019 йилда ташкил этилган мазкур спорт турининг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммавийлигини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жамоалар шакллантирилиб, федерация томонидан турли мусобақалар ҳам йўлга қўйилди. Крикет энг оммалашган ва ривожланган давлатларнинг жамоалари билан ўтказилаётган ўртоқлик ўйинлари жамоаларимизнинг тажриба орттиришида, иқтидорли крикетчиларни саралаш ва терма жамоаларимизга муносибларни жалб этишга қаратилган. Ўтказилаётган ўртоқлик учрашувларида эса крикетчиларимиз устунликка ҳам эришмоқда.  

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли спорт мажмуасида мамлакатимиз крикет федерацияси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва қўшма корхоналари вакиллари билан ҳамкорликда крикет бўйича иккинчи ўртоқлик мусобақасини ўтказди. Мазкур ҳамкорликдаги дўстона учрашувда Қашқадарёнинг “Барлос” крикет клуби жамоаси Ҳиндистоннинг “India Club Tashkent” клуби жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда “Барлос” жамоаси рақибларига муносиб қаршилик кўрсатиб, икки бўлимдан иборат ўйин якунига кўра, 4 очко фарқи билан (75:71) ғалаба қозонди.  

Эътиборли жиҳати, “India Club Tashkent” жамоаси ўтган ойда ўтган ўртоқлик учрашувида Тошкентнинг “Анфа” жамоасига қарши ўйинда ҳам 1 очко фарқи билан мағлубиятга учраганди.

Юртимизда крикетни янада оммалаштириш, муаммо ва камчиликлар, олдинда турган режалар борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Бугун иккита жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик. Ўтган сафарги ўйинда рақиб жамоа мағлубиятга учрагани боис, бизни қайта ўртоқлик ўйинига таклиф этди. Бу галги ўйинда жамоамиз олдинги ўйиндагидан ҳам юқори натижа билан рақибларимизми мағлубиятга учратди. Демак, бу натижадан кўринадики, мамлакатимизда крикет ривожланиб, аста- секин профессионал даражага кўтарилаётганидан дарак беради.  

Дунёнинг 104 мамлакатида крикет профессионал даражада фаолият кўрсатади. Шундан 12 та давлат халқаро крикет кенгашининг тўлиқ аъзоси ҳисобланади. 92 та давлат эса халқаро крикет кенгашига қўшилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон крикет федерациясининг олдида бир нечта улкан мақсад ва вазифалар турибди. Аввало, федерациямизни, юқорида таъкидлаганимиздек, халқаро крикет кенгашига қўшишдир.  

Бунинг учун халқаро крикет кенгаши томонидан бир қатор талаблар қўйилган. Ушбу талаблар устида фаол ишлар олиб бормоқдамиз. Бироқ талабларни бажариш осон бўлаётгани йўқ. Чунки расмий ишлардан ташқари, улар қўйган талабларни мамлакатимизда жорий қилиш, яъни крикет майдончаларининг йўқлиги, крикет бўйича шуғулланувчи ўғил-қизларимизнинг крикетга мос кенг стадионларда тўқмоқда уриш сингари бир қанча машғулотларни эмин-эркин бажаролмаётгани ишимизга бироз тўсиқ бўлиб турибди. Яна бир жиҳатни ҳисобга олишимиз керакки, крикет орқали биз эртага Ўзбекистонга кўплаб инвесторларни, туристик сайёҳларни жалб қилишимиз мумкин. Бу борада “Крикет ва туризм” деган мавзуда илмий ишлар олиб борилган ва бу, ўз исботини топган.

Крикет спорт турини мамлакатимизда ривожлантириш орқали айнан атрофимиздаги Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва шунга ўхшаш яқин давлатлардан кўплаб хорижий сайёҳларни олиб киришга эришамиз. Ҳамкорлик доирасида ҳам кенг кўламли ишлар бошланган. Ички ҳамкорлик доирасида Давлат статистика қўмитаси билан келишувга эришдик. Эндиликда статистика қўмитаси ходимлари билан жамоалар шакллантирилган ҳолда ҳам ўйинлар ташкил этилади. Бундан ташқари, биз яқинда халқаро ҳамкорлик доирасида Афғонистон крикет кенгаши билан музокаралар олиб бордик. Ва улар билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик.

Меморандумдан мақсад, аввало, Афғонистон крикет кенгаши халқаро крикет кенгашининг тўлиқ аъзоси ҳисобланади ва уларда крикет профессионал даражада ривожланганки, халқаро крикет оламида ўз мавқеига эга. Бизга улардан крикет тренерларини тайёрлаш, крикет бўйича техник ва тактик усуллар, жамоаларни шакллантириш каби ўзаро ёрдамалмашишларни назарда тутганмиз.  

Ҳа, сўнгги йилларда мамлакатимизда спортга қаратилаётган улкан эътибор самарасида бир қатор янги спорт турлари аҳоли ўртасида оммалашмоқда. Бу эса аҳоли, айниқса, ёшларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши орқали саломатликларини янада мустаҳкамлашига катта имконият яратади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Крикет ёшларимизнинг севимли спорт турига айланмоқда