Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қораўзак туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир фирибгарлик жинояти фош этилди.

Жумладан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ходими Р.Н. фуқаро Н.ни ушбу олий таълим муассасасининг Архитектура факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 миллион сўм талаб қилади. Ушбу пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро ушланди