Оқ уй: Америкага қарши киберҳужум қайд этилса, Россияга жавоб чоралари қайтарилади
Америка компанияларга ва мамлакат тизимига янги киберҳужумлар қайд этилганида АҚШ Россияни бу хусусда хабардор қилмайди ва тегишли жавоб чораларини кўради.
Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий вакили Жон Псаки маълум қилди.
“Биз бу ҳолатда ўзимиз беришимиз мумкин бўлган зарбалар ҳақида олдиндан хабар бермаймиз”, деб таъкидлади Псаки.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Россияга киберҳужумга учрамаслиги лозим бўлган секторлар рўйхатини беради ва тегишли ҳолатда жавоб чорасини кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.