Ливанда Осиё чемпионати ва анъанавий "Beirut Open" мусобақасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган 17 нафар таэквондочимиз мамлакатимизга қайтиб келди.

Музаффар спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ливан пойтахтида таэквондо (WT) бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 олтин, 1 кумуш, 6 бронза  жами 10 та медални қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.

Чемпионатда Нияз Пўлатов, Чарос Қаюмова ва Феруза Содиқова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса, Мадинабону Маннопова кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Жасур Жайсунов, Шоҳсанам Аъзамова, Шаҳбоз Тусматов, Никита Рафалович, Шуҳрат Салаев, Шоҳрух Ражабов бронза медалларини қўлга киритди.

Қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мустақил Ватанимиз тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10та медални қўлга киритмаган эди.

Осиё чемпионати якунига етганидан сўнг таэквондочиларимиз "Beirut Open" халқаро турнирида ўз омадини синаб кўрди. Унда вакилларимиз 5 олтин, 2 кумуш ва 3та бронза, жами 10 та медаль жамғармасини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.

Бугунги кунда ўзбек спортчилари эришаётган ғалабалар халқимиз қалбида ғурур ва ифтихор уйғотмоқда. Уларнинг бу каби юқори натижаларни қўлга киритишида давлатимиз рaҳбaрининг 2017 йил 9 мaртдaги “Ўзбекистон спортчилaрини 2020 йил Токио шaҳридa (Япония) бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaригa тaйёрлaш тўғрисидa”ги қaрори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Умид қиламизки, таэквондочиларимизнинг улкан марралар сари олға бориши давомли бўлади ва улар “Токио-2020” Олимпия ўйинларида юртимиз нуфузини янада юксалтиради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музаффар спортчиларимиз муносиб кутиб олинди