Кун тарихи: 22 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1498 йил (бундан 523 йил олдин) – машҳур тарихчи Мирхонд вафот этди. Унинг отаси Бурҳонуддин Ховандшоҳ бухоролик бўлиб, Балхга кўчиб кетган. Мирхонд шу ерда туғилиб, кейин Ҳиротда яшаган. Алишер Навоийнинг адабий тўгарагига қатнашган. Мирхонднинг тарихчи набираси Ғиёсиддин Хондамир маълумотига қараганда, Навоий Мирхондга ўзининг “Ихлосия” хонақосидан бир ҳужра ажратиб берган ва ундан бир тарихий асар ёзишни илтимос қилган. Мирхонд бу асарни қисқа вақт ичида тамомлаган, умрининг охирида бир йил чамаси Гозиргоҳда истиқомат қилган.

1927 йил (бундан 94 йил олдин) – Бухоро маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитаси ташаббуси билан таъмирланган Кўкалдош мадрасасида музей очилди ва янги экспозиция (кўргазма) ташкил қилинди. Экспозиция учун тўртта хона ажратилиб, иккитаси ходимларга берилди. 

Тарихчи А.Болтаевнинг қайд этишича, археология бўлими битта хонага жойлаштирилиб, унда асосан археологик ашёлар, сопол буюмлар, Самарқанддан келтирилган оссуарийлар ўрин олган. Энг қимматли экспонат мармардан қилинган бўлиб, у XIV асрга оид Шайх Сайфиддин Бохарзий қабртоши эди. Бу ёдгорлик 1926 йилнинг кузида музейга келтирилган эди. 

Бухоро воҳасига тегишли ҳунармандчилик ашёлари этнография бўлимидан ўрин олган. Табиат бўлимида воҳага яшайдиган 70 та ҳайвон (фауна) экспонати жойлаштирилиб, бу бўлимдаги асосий экспонатлар Самарқанд музейидан келтирилди. Жами 600 дан ортиқ экспонат учта бўлимга қўйилган. Музейга 1927 йил июндан то декабрь ойининг охиригача 6 минг 579 томошабин ташриф буюрган. 

1999 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш ва Навоий туманининг янги марказини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2016 йил (бундан 5 йил олдин) – Ангрен–Поп электрлаштирилган поезд қатнови ишга туширилди. Фарғона водийсидаги Ангрен–Поп темир йўлининг қурилиши бутун Ўзбекистон ҳудудларини қамраб оладиган ягона миллий темир йўл тармоғи барпо этилишига олиб келди. 

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоийнинг адабий тўгарагига қатнашган машҳур тарихчи