Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Аҳоли турмуш даражаси ва янги қурилаётган уй-жойлар сонининг ошиши натижасида мебелсозлик саноати маҳсулотларига нисбатан ошиб бораётган талабни қондириш, республика ҳудудларидаги мебель ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 1-иловага мувофиқ ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини (кейинги матнларда – кичик саноат зоналари) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш майдонлари мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

б) кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш майдонларига эгалик қилишнинг мажбурий шарти сифатида ушбу кичик саноат зонасининг бош режасига асосан мебель ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш объектларини жойлаштириш белгиланади;

в) кичик саноат зонасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдонларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумнинг маҳаллий бюджетга йўналтириладиган қисми бюджетнинг қўшимча даромади сифатида шакллантирилади ва камида 30 фоизи ушбу ҳудудда янги ер майдонларини қишлоқ хўжалигига киритиш учун сарфланади;

г) ташкил қилинаётган кичик саноат зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари:

ичимлик суви, оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича – 2021-2023 йиллар учун Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар;

электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича – ўрнатилган тартибда таъминотчи корхоналар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

ўн кун муддатда кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун 1-иловада кўрсатилган ер майдонларини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;

бир ой муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов) билан биргаликда белгиланган тартибда кичик саноат зоналари ҳудудларининг чегаралари ва бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин. Бунда ҳар бир ҳудудда янгидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ушбу ҳудудда ташкил қилинаётган кичик саноат зонаси майдонидан камида икки баробар кўп бўлиши лозим.

4. Белгилансинки, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ташкил қилинаётган кичик саноат зоналарини барча муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш манзилли дастурини тасдиқласин.

6. 2021 йил 15 июндан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қуйидаги харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади:

2021-2024 йилларда йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналарнинг хомашё (ТИФ ТН бўйича 4410 ва 4411 кодлари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи миқдорида;

2024 йил 1 январга қадар мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган экспорт қилувчи корхоналарга мебель маҳсулотларини барча давлатларга, шу жумладан, қўшни давлатларга экспорт қилишда автомобиль ва темир йўл ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 5 фоизидан, темир йўл транспортида 7 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида.

7. 2023 йил 1 январга қадар 2-иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин.

8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи “2021-2024 йилларда Ўзбекистонда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантириш дастури” лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

республика ҳудудларида қурилаётган кўп квартирали уй-жойларни аҳолининг талабидан келиб чиққан ҳолда биринчи навбатда маҳаллий мебель маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича истеъмол кредитларининг янги турлари ва пакетларини жорий қилиш;

2021-2024 йилларда республика ҳудудларидаги давлат ташкилотларининг, шу жумладан, мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг мебель жиҳозларини янгилаш графигини тасдиқлаш;

мебель саноатининг барча йўналишларида хомашё сифатида фойдаланиладиган дарахт турларини республика иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда етиштириш ҳамда республика мебель саноатида хомашё сифатида фойдаланиладиган дарахт турлари плантацияларини барпо этиш;

хорижий давлатлардаги (Хитой, Туркия ҳамда Европа давлатлари) йирик мебель ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан республикада ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш;

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзкимёсаноат” АЖ билан биргаликда республика ҳудудларида МДФ плиталари, HPL панеллар, ҳамда мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

9. “Мебель ва ёғочсозлик саноати” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида маҳаллий ва хорижий корхона вакиллари, салоҳиятли инвесторлар, экспертлар ва тармоққа алоқадор бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда Мебель халқаро савдо кўргазмасини (“Uzbek International Furniture Fair”) ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов) “Мебель ва ёғочсозлик саноати” уюшмаси (А.Нуритдинов) билан биргаликда икки ой муддатда Мебель халқаро савдо кўргазмасига тайёргарлик кўриш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширишни бошласин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда 1-иловада кўрсатилган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 1-иловада кўрсатилган туманларда (шаҳарларда) жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда мебелсозлик бўйича қисқа ва ўрта муддатли ўқув курсларини ташкил қилсин.

11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда “Мебель ва ёғочсозлик саноати” уюшмасининг ўқув курсларини ташкил қилиши учун “Ишга марҳамат” мономаркази Олмазор филиали биносида 5 та хонани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин ҳамда ушбу ўқув курсларида ўқитиладиган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларнинг ўқув харажатлари белгиланган тартибда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган вазифаларнинг ижроси ёритиб борилишини таъминласин.

13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б.Воитов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 21 июнь 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида