Беларусь Aдлия вазирлиги Журналистлар уюшмаси фаолияти бўйича кенг кўламли текширув бошлаганини эълон қилди.

Интерфакс хабар беришича, уюшма Aдлия вазирлигига тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар орасида Журналистлар уюшмаси аъзолари рўйхати, ташкилотга аъзо бўлиш учун аризалар, сайланган органлар йиғилишлари баённомалари, шу вақт ичида барча кирувчи ва чиқувчи хатлар борлигини даъво қилмоқда.

Aдлия вазирлиги 9 июнь куни уюшмага сўровнома юборган. Аммо ушбу хабар ташкилотга бугун келиб тушган. Маълум бўлишича, вазирлик 23 июнга қадар ҳужжатларни тақдим этишни сўраган.

Уюшма 25 йиллик фаолияти давомида қонунларга қатъий риоя қилганини таъкидламоқда. Шундан сўнг Журналистлар уюшмаси зудлик билан адлия вазирига шикоят юбориб, ҳужжатларни тақдим этиш билан боғлиқ муҳлатни аниқлаштириб олишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь Ички ишлар вазирлиги ходимлари Журналистлар уюшмаси раҳбарлари, бир қатор журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан жиноят иш қўзғатган эди.

Ўшанда Минскда ўтказилган тинтувлар Тергов қўмитасининг жамоат тартибини қўпол равишда бузадиган ҳаракатларни ташкил этиш ва тайёрлаш бўйича қўзғатган жиноят ишига мувофиқ амалга оширилган. Таъкидланишича, бунга норозилик акцияларини уюштирган ва молиялаштирган шахслар ҳамда ташкилотларга қарши олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижалари сабаб бўлган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусда Журналистлар уюшмасига қарши текширув олиб борилади