Бухоро шаҳрида шу йил 23-24 июнь кунлари “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзуида халқаро форуми бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий мақсади Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда жаҳон миқёсида янги назарий ва амалий тажриба алмашиш, парламентларнинг ролини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир.

Глобал форум якунлари бўйича бир нечта мақсад ва вазифалар, хусусан, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг саъй-ҳаракатлари ва имкониятларини бирлаштириш, БМТ Бош Aссамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида” махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида” Бухоро декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Мазкур йирик анжуманда иштирок этиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан экспертлар мамлакатимизга келмоқда.

– Бухорода ўтадиган глобал форумда дунё мамлакатлари парламентлари, парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар парламентлари аъзолари, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ тузилмалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, хорижий ва миллий экспертлар, олимлар иштирок этади. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси, амалиёти ва инновацион ёндашувларидан кенг фойдаланиш бўйича парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. 

Бунда кўплаб масалалар, хусусан, миллий ва халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган масалалар ҳам кўриб чиқилади, — дейди Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштирувчиси Зейнал Гаджиев.

ЎзА мухбири

Юлдуз Ўрмонова ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро форум иштирокчилари мамлакатимизга келмоқда