Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси шунчаки қонун бузилиши ҳолати эмас. Бу айни пайтда ҳудуд аҳолисининг тинчлиги ва оилавий хотиржамлигига ҳам таҳдиддир. Хусусан, пойтахтимизнинг баъзи ҳудудларида психотроп моддалари савдоси авж олгани бу жойларнинг кечки манзарасига салбий таъсир этмоқда. Бу ҳудудларда яшовчи ўсмир йигит-қизларнинг тарбияси, кичик ёшли болаларнинг эмин-эркин юришлари учун ҳам бу каби ноқонуний моддаларнинг тарқалишига чек қўйиш зарур.

Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги «Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 декабридан бошлаб, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган (юлдузча билан белгиланган) алоҳида дори воситаларининг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда юртимизда 14 мингдан зиёд дорихона фаолият юритиб келаётган бўлиб, шундан 2360 таси пойтахтимизда жойлашган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бўлинмаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Учтепа туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Унда жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Шундан мурожаатда кўрсатилган ҳудудларда жами 9 та дорихонада тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, ноқонуний муомаладан 2 518 дона назорат остидаги дори воситалари олинди.

Юқорида аниқланган ҳолатларда аксарият дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун тегишли лицензияга эга бўлмасдан ноқонуний фаолият юритган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Суриштирув натижаларига қўра, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

— Мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ва лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси, фармацевтика фанлари доктори, профессор Исматжон Азизов.

Шу ўринда , Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186.3-моддасига мувофиқ, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини такроран бузганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилинишини эслатиб ўтамиз.

Шу боис, барча тадбиркорлардан дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш ва реализация қилмасликка чақириб, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда бирга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ССВ: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналарга қарши қатъий чоралар кўрилади