Адлия вазирлигида юридик техникумлари қабул жараёнига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Адлия вазирлиги тузилмасида ҳар бир ҳудудда биттадан, жами 14 юридик техникум ташкил этилган.

Мазкур қарор орқали юридик кадрларни тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилди. Бугунги кунда юридик техникумларда 5 минг 42 ўқувчи таълим олади. Уларга 218 нафар педагог ходим томонидан дарс машғулотлари ўтиб келинмоқда.

Юридик техникумларга қабул 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилмоқда.

Юридик техникумларга ҳар йили 3 минг 180 ўқувчи қабул қилинади. Шундан 1 минг 950 нафари кундузги, 1 минг 230 нафари сиртқи таълимда таҳсил олади.

2021/2022 ўқув йили учун мазкур техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар амалга оширилади.

Бунда ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, юридик техникумларда кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели (European Credit Transfer and Accumulation System – ECTS) тўлиқ жорий этилиши белгиланган.

Шунга кўра, янги ўқув йили учун «юриспруденция» мутахассислиги бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари қайта ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

ТДЮУ томонидан юридик техникумлар учун 22 номдаги янги авлод дарсликлар яратилди ҳамда уларнинг электрон вариантлари техникумларга етказиб берилди.

Ўқув жараёни ва ўқувчиларнинг билимини баҳолашда шаффофликни таъминлаш, ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш жараёнини рақамлаштириш мақсадида ўқувчиларнинг билимини баҳолашнинг электрон тизими (SRS – Student Reсords System) жорий қилинди.

Педагогларнинг ўқувчилар билан мулоқоти ҳамда ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини ўз ичига олувчи ходимлар ва ўқувчилар учун ички ахборот-коммуникация восита ва ресурсларини ташкил этиш мақсадида «Электрон юридик техникум» инновацион электрон платформаси концепцияси ва техник талаблари ишлаб чиқилди ҳамда ушбу платформани яратиш бўйича ишлар бошланди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юридик техникумларга қабул жараёни ҳақида маълумот берилди