2021 йилнинг 18 июнь куни Анталияга амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди.

Музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон –Покистон муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

2021 йил 14 апрелда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон ўртасидаги саммит якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий масалалар, биринчи навбатда Aфғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали иқтисодиётини тиклашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари шу йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Покистон томони иштирокининг амалий жиҳатларини кўриб чиқишди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган икки томонлама кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув