Венгрия билан Ўзбекистонни қадимдан кўплаб ришталар боғлаб туради. Ҳерман Вамберининг ўлкамизга ташрифи ва кўплаб мумтоз асарлар, фольклор намуналарини хорижда чоп этилиши унинг саъй ҳаракати билан боғлиқлиги маълум.

Эндиликда икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда, жумладан олий таълим йўналишида ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, Барқарор ривожланишда муштарак истакларни амалга оширувчи майдон қайта пайдо бўлгани Ўзбекистон билан Венгрия муносабатлари ҳар соҳада катта истиқболга эга эканини кўрсатмоқда.

2021 йил 21-23 июнь кунлари Ўзбекистон – Венгрия олий таълим муассасалари ректорлари биринчи форумининг ташкил этилиши ҳам юқоридаги фикримизни яна бир бор тасдиқлайди.  

[gallery-2868]

Тадбир 16 июнь куни муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган, олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган, олий таълимни ислоҳ қилиш йўлида ўтказилган видеоселекторда кўтарилган масалаларга ҳамоҳанг тарзда бўлиб ўтмоқда, десак муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари барча куч ва ресурслар таълимдаги тўртта устувор вазифага қаратилганини таъкидлаган эди. Мазкур форум ҳам таълим тизимининг худди шу муаммоларини ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни белгилаб олишга қаратилган.  

Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг Дипломатик академия ва “Stipendium Hungaricum”   дастури бўйича давлат котиби Доктор Оршоля Пачай-Томасич бошчилигидаги Венгрия ректорлари конференцияси делегациясининг мазкур ташрифи мамлакатларимиз ОТМлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва янада ривожлантиришга қаратилгани билан эътиборга лойиқ.

Форум доирасида Ўзбекистон ва Венгрия ОТМлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, улар ўртасида таълим, илмий ва инновацион ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш ва келишувларга эришиш каби муҳим масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.

Форумда Венгриядаги йигирмадан ортиқ ҳамда Ўзбекистоннинг 50 га яқин ОТМ раҳбарлари иштирок этмоқда.  

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзақов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлигининг Венгрия дипломатия академияси ва “StipendiumHungaricum” таълим дастури масалалари бўйича давлат котиби Орсоё Пацаи-Томашичлар очди.  

Форум қатнашчилари  “Венгрияда олий таълим: тизим фаолияти, ўзига хосликлари, ютуқлар ва муаммолар. Олий таълим соҳасидаги Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари”, “Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантиришнинг  устувор йўналишлари. Ислоҳотлар натижалари, муаммо ва истиқбол”, “Ўзбекистон – Венгрия ОТМларининг икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш имкониятлари” мавзуларида маърузаларни тинглади.

Тадбир доирасида Венгрия ва Ўзбекистоннинг 8 та ОТМлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.  

Шу куни  Олий таълимда кредит-модул тизими; афзаллик ва мураккабликлар,  Профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизими, Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси, Талабалар алмашинуви, ўзаро стажировкалар, грантлар ажратиш ва халқаро ҳамкорликнинг бошқа имкониятлари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. Томонлар мазкур масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаб, бу борада алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олишди.

Форум эртага ўз ишини давом эттиради.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия ректорлар форуми бўлиб ўтмоқда