Жорий йилда олий таълим муассасаларига 1,5 миллиондан зиёд ёшлар ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Бугунги видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимлари пандемия шароитида ҳужжатлар қабули ва тест жараёнларини карантин ва хавфсизлик талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда, юқори савияда ўтказишга шахсан масъул экани таъкидланди.
Давлат тест маркази (М.Каримов), Ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги (Ш.Содиқов), Адлия вазирлигига (Р.Давлетов) беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилишни бошлаш бўйича топшириқ берилди.
Бош вазир А.Ариповга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.
Жорий йилда 9 та янги олийгоҳ ташкил этилади. Шунингдек, илк бор 9 та нодавлат олийгоҳда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.
Мутасаддиларга келгуси йилда хусусий олийгоҳларга давлат буюртмаларини камида 2-3 баравар кўпайтириш бўйича таклиф киритиш юзасидан кўрсатма берилди.
ЎзА