Президентимизнинг таъкидлашича, ҳар бир олийгоҳ ўз йўналишида “илмий-инновацион марказ” бўлиши керак. Афсуски, биздаги бирорта олийгоҳда ушбу кўрсаткич 60 фоизга ҳам етмайди.

Мисол учун, мамлакат бўйича 24 та олийгоҳнинг илмий салоҳияти 25 фоизга ҳам етмайди (республика бўйича ўртача 38 фоиз), 19 тасида бирорта профессор ва фан доктори мавжуд эмас.

Халқаро тажрибада илмий салоҳият 70 фоиздан кам бўлса, бундай олийгоҳ нуфузли ҳисобланмайди.

Сўнгги 30 йилда атиги 45 та олийгоҳнинг 208 нафар профессор-ўқитувчилари хорижда илмий даража олган. Олийгоҳлар илмий салоҳиятини ошириш учун, республика бўйича йилига 2,5 мингта ҳимоя бўлганда ҳам, 70 фоиз кўрсаткичга 2030 йилда эришиш мумкин.

Шу боис, келгуси йилдан олийгоҳлар учун докторантурага ажратилаётган квоталар 2 бараварга, кейинги йиллардан ҳар йили 50 фоизга ошириб борилади. Бунга ҳар йили бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, ҳар бир тармоқ вазирлик тасарруфидаги олийгоҳларга, ўзининг жамғармасидан докторантлар квоталари учун яна 10 миллиард сўмдан ажратилади.

Йиғилишда юқоридаги механизмларни амалиётга жорий қилиш орқали, келаси йилда олий таълимда илмий салоҳият даражасини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Бунда сифат ва инновация энг асосий баҳолаш мезони бўлиши шарт ва зарур, деди Президент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келаси йил олий таълимда илмий салоҳият даражасини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди