Олий таълим соҳаси бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида йил якунигача барча ректор ва проректорлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, олийгоҳларнинг камида 1 нафар проректорини чет элда ўқиган малакали мутахассислардан тайинлаш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, 30 та олийгоҳ танлаб олиниб, келгуси йил 1 январдан уларга молиявий мустақиллик берилади.

Президент олийгоҳлардаги бугунги ўқитиш тизими ва таълим йўналишлари меҳнат бозоридаги малакали мутахассисларга бўлган талабни тўла қондира олмаётганини танқид қилди.

Ҳозир хизмат кўрсатишда – 40 мингта, саноатда – 38 минг, алоқа ва ахборот технологияларида – 4 минг, қурилишда – 12 минг, қишлоқ хўжалигида – 10 мингта олий маълумот талаб этадиган бўш иш ўринлари мавжуд.

Бироқ, жорий йилда хизмат кўрсатиш касби бўйича 22 минг нафар (20 фоиз), саноат йўналишида 23 минг нафар (21 фоиз) ва қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича атиги 7 минг нафар талаба меҳнат бозорига кириб келади. Сабаби, олийгоҳлар билан меҳнат бозоридаги замонавий эҳтиёжлар ўртасида узилиш жуда катта.

Таълим жараёни 2001 йилда тасдиқланган стандартлар асосида амалга оширилмоқда. Ваҳоланки, ўтган даврда Таълимнинг халқаро стандартлари 2 марта янгидан қабул қилинган.

Шунингдек, ўқув дарслари замон ва бозор эҳтиёжи, талабалар касб кўникмаларини шакллантиришга эмас, балки олийгоҳ профессор-ўқитувчиларига мослашган. Олийгоҳларда талабалар таълим йўналишига дахлдор бўлмаган фанлар билан банд.

Мисол учун, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «бизнесни бошқариш» йўналишида 50 га яқин фан ўқитилса, нуфузли хорижий университетларда ушбу йўналишда бор-йўғи 30 та фанни ўзлаштириш талаб этилади.

Жумладан, бизда мактабда ўқитилган тарих, она тили каби умумий фанлар 1-курс талабалари ўқув дастурларининг 30-40 фоизини ташкил қилади. Ёки, профессорларимизнинг ўқув юкламаси ўртача 1 минг соат бўлиб, уларнинг илмий фаолиятга деярли вақти етмайди. Хорижда бу кўрсаткич 200-250 соатни ташкил этади.

Шу боис, йиғилишда икки ойда Давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш ва янги ўқув йилидан жорий этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бунда барча олийгоҳлар ўқув жараёнларини кредит-модуль тизимига ўтказиши шарт.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Таълим жараёни 2001 йилда тасдиқланган стандартлар асосида амалга оширилмоқда