14 июнь – Халқаро донорлар куни

Тиббиёт ходимларининг фикрича, доимий равишда қон топшириш организмни ёшартирар экан. Яна бир маълумот ҳақида эшитиб қолдик: “Қон топширган одам инсульт ҳамда инфарктга чалинмайди!”. 

Республика қон қуйиш маркази директори Аълонур Саидовни суҳбатга чорладик.

– Айтинг-чи инсон организмида неччи литр қон бўлади ва унинг қанчасини донор сифатида топшириш тавсия этилади?

– Инсон организмида 4,5-5 литр қон бўлади. 500 мл.гача қон топшириш организм учун хавфсиз ҳисобланади. Ҳар бир донорлик амалиётида ўртача 350-450 мл қон олинади. Албатта, вазни катта одамларда бундан кўпроқ бўлади. Организм топширилган, яъни йўқотилган қоннинг суюқлилик ҳажмини 1-2 суткада, гемоглабиндаги темир моддасини эса узоғи 2 ойда истеъмол қилинган маҳсулотлар ҳисобига тиклаб олади. Шунинг учун ҳам қон топшириш оралиғи 2 ойдан кам бўлмаслиги керак.

–Тиббиёт талаби бўйича инсон неччи ёшгача қон топшириши мумкин?

– Қон донорлигини бутун дунёда 18, яъни етуклик ёшидан топшириш белгиланган. Юқори ёш эса 60 ёш. Лекин баъзи давлатларда туғилиш кам бўлганлиги боис, юқори чегара олиб ташланган. Донорлик қонунларига асосан юртимизда ҳам агар ёши катта одам соғлом бўлса, врач назорати остида қон топшириши мумкин.

Аммо биз иложи борича 60 ёшдан ошган кексалардан қон олмасликка ҳаракат қиламиз. Чунки юртимизда ёшлар кўп, улар донорлик қилса, аҳолига бемалол етади.

– Қоннинг сифати қандай текширилади?

– Ҳар бир инсон ўзида ирсий ёки сурункали касалликлар бор ёки йўқлигини яхши билади. Сурункали касалликлари бор одамлар донорлик қилолмайди. Марказимизга мурожаат қилган инсон энг аввало рўйхатхонадаги базадаги маълумотлар орқали текширилади. Касалликлар базасида рўйхати чиқмаса, анкета тўлдиради. Анкетада берилган жавобларга қараб, врач кўригидан ўтганидан сўнг гемоглабин топширади. Гемоглабин кўрсаткичи эркакларда 128, аёлларда 120дан юқори бўлса қон олинади. Гемоглабин аниқланганидан кейин донорлар залига кириб, қон топширилади. Таҳлиллар учун 2 та проберкага қон олинади. Сўнг беморга қуйиладиган қоннинг яроқлилиги аниқланади.

– Республикамизда нечта донор бор?

– 2009 йилда юртимизда қон хизмати бўйича ислоҳотлар бошланди. Осиё тараққиёт банкининг ҳомийлиги асосида вилоятлардаги қон марказлари таъмирланди. Ўша пайтда 100 мингга яқин донор бор эди. Ҳозирги пайтга келиб уларнинг сони 200 минг нафарга етди.

– Энг талаб кўп ва энг ноёб қон гуруҳлари қайсилар?

– Юртимизда ҳар доим ҳамма қон гуруҳларига талаб етарли. Статистика бўйича 1- ва 2- қон гуруҳи 30 фоиз бўлса, 3 қон гуруҳи улардан камроқ. 4- қон гуруҳи 6-7 фоизни ташкил қилади. Энг ноёб қонлар манфий қонлар ҳисобланади. Чунки бу гуруҳдаги инсонлар жуда кам. Қайси қон гуруҳидаги инсонлар кўпроқ касал бўлишини ҳеч ким билмайди. Манфий қон гуруҳидаги беморлар кўпайса, тақчиллик сезилиб қолади. Қонни захира қилиб бўлмайди, чунки уни сақлаш муддати бор. Бу шароитда, яъни қон зарур бўлган ҳолатда рўйхатда турадиган ноёб қон гуруҳига кирувчи донорлар ёрдамга келишади.

– Ўтган йили кутилмаганда карантин бошланди ва бу ҳаммамизга муаммо туғдирди. Шундай пайтда карантин зоналаридаги беморларга қон етказиб бериш муаммоси қандай ҳал этилди?

– Карантин бошланганида бизлар ҳам қийин аҳволга тушиб қолдик. Чунки биринчи навбатда ҳаракат ва мулоқот чекланди. Масофа сақланадиган бўлинди. Донорлар билан мулоқот қилишимиз қийин кечди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат билан чиқдик. Уларнинг ёрдами билан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ҳукуматимиз топшириғи билан график асосида марказимизга келиб, соғлиқлари текширилгач, қон топширишди. Шулар ҳисобига вақтинча захирани ғамлаб олдик.

Жаҳон тажрибасидан фойдаланиб, тавсияномалар асосида волонтёрлар ёрдамини ташкил этдик. Ижтимоий тармоқларда берилган эълонларимиз орқали беғараз ёрдам берувчи инсонлар сони кўпайди. Халқимизда ўзгаларга яхшилик қилиш хусусияти бор. Қондан тақчиллик бўлаётган экан, деб одамлар ёрдамга кела бошлашди. Шундай қилиб биз бу муаммони ҳал қилдик.

– Донорларни моддий ва маънавий рағбатлантириш борасида йўлга қўйилган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

– 14 июнь – Халқаро донорлар куни ҳисобланади. 2005 йилдан буён бу байрам сифатида нишонланиб келинади. Бу кун австриялик қон гуруҳини аниқлаган врач ҳамда олим Карл Ланштейнернининг туғилган куни муносабати билан белгиланган. Шу куни инсонларнинг донорликка бўлган беғараз ёрдамини кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

Юртимизда 2017 йилдан ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон фахрий донори” кўкрак нишони таъсис этилди. 2015 йилдан буён шу нишон донорларга бериб келинади. Ҳар йили 26 нафар донорлар шу унвон билан тақдирланишади. Уларга 5 минимал маош ҳисобида маблағ берилади. Мен ушбу нишонни қонга муҳтож беморларга беғараз ёрдам берган инсонларга ҳурмат белгиси деб биламан. Чунки қон топширган одам камида 2 та инсоннинг ҳаётини сақлаб қолади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/RYd6gpWWne0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қон топширган одам камида икки инсоннинг ҳаётини сақлаб қолади