Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, бу Қатар ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифи ҳисобланади.

Учрашувда сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон – Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

[gallery-2724]

Шунингдек, келгусида бўлиб ўтадиган расмий учрашувларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини сақлаб қолиш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Қолаверса, 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусига бағишланган халқаро конференцияда Қатар томонининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Қатар Давлати ўртасида “Ҳаво қатнови тўғрисида”ги битим имзоланди. Унга кўра, “Доҳа-Тошкент-Доҳа” йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича битим имзоланди