
Майсор университети олимлари аниқлик даражаси 90 фоиздан юқори бўлган, вирусни 10 дақиқада аниқлайдиган янги COVID-19 тестини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Theindianexpress.com нашри. Университетнинг таъкидлашича, аҳоли уни қулай нархда, яъни 100 рупийга сотиб олиши мумкин.
Олимларнинг маълум қилишича, аввалги тест усулида натижа аниқлиги 60 дан 90 фоизгача турлича аниқланган, янги метод эса аввалгисидан кўра аниқроқ. Иккинчи тўлқин пайтида RT-PSR усулида 40 фоизгача ижобий аниқланган беморларга салбий деб ташхис қўйилган ҳолатлар ҳам кузатилган. Шунинг учун ушбу янги тезкор аниқлаш воситаси ишлаб чиқилди. "CoviSelf" номли янги тест кўплаб турдаги коронавирус вариантларини аниқлай олади.