Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича лицензион Осиё чемпионати бўлиб ўтаётган ҳақида маълум қилган эдик. Бироз аввал мусобақанинг гуруҳ машқи дастурида иштирок этган қизларимиз ўз ғалабаларини тантана қилдилар.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Регламентга кўра, мусобақада яккалик ва гуруҳ машқи бўйича "Токио–2020" йўлланмалари ўйналмоқда. Лицензиялар фақат мусобақа ғолибларигагина тақдим қилинади. Гуруҳ машқида иштирок этган ҳамюртларимиз 5 та тўп, шунингдек, 3 халқа ва 2 жуфт булава дастурларида рақобатчиларини сезиларли даражада ортда қолдириб, энг юқори натижани қайд этишди.

Гуруҳ машқи:

1. Ўзбекистон – 83.95

2. Жанубий Корея – 61.90

3. Таиланд – 43.95

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасаддиларини, мураббий Екатерина Пирожкова, спортчиларимиз Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова, Динара Равшанбекова, Севара Сафоева ва Камола Эрназаровани қўлга киритилган ушбу муваффақият билан самимий табриклаб қолади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий гимнастикачиларимиз "Токио–2020" йўлланмасини қўлга киритди