Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари 17 та фармон, 81 та қарор, Вазирлар Маҳкамаси 100 дан ошиқ қарор ҳамда меъёрий ҳужжатлар қабул қилди.

Айниқса, соҳада кластер тизими жорий этилиши натижасида йирик фабрика ва текстиль комбинатлар бунёд этилди, минглаб янги иш ўринлари яратилди, фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида иш юритиш йўлга қўйилди.

2017 йилда пахта-тўқимачилик соҳасида 3 та кластер фаолият кўрсатган бўлса, 2018 йилда улар сони 15 тага етди. Бугунги кунда 135 та туманда 122 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан жорий йилда 1 миллион 32 минг гектар майдонда пахта хомашёси етиштириляпти.

2016 йилда пахта ҳосилдорлиги гектарига 23 центнерни, ялпи хирмон 2 миллион 959 тоннани ташкил қилган бўлса, 2020 йилда ялпи хирмон 3 миллион 82 минг тонна, ҳосилдорлик эса 29,8 центнерга етди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2018-2020 йилларда жами 1 миллиард 411 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиниб, пахтани дастлабки қайта ишлаш, ип-калава, мато тўқиш ва бўяш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу лойиҳалар натижасида сўнгги 3 йилда ҳудудларда 152 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Қуйи Чирчиқ туманидаги Тошкент пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилгунча ушбу ҳудудда пахта топшириш шартномаси узоқ йиллар бажарилмаган. Ер унумдорлиги пасайиб кетган. Кластер қуруқ режа билан эмас, балки катта миқдордаги инвестиция олиб келди. Бугунги кунда ушбу ҳудудда уч мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техника ва агрегати ишлаяпти. Бунинг натижасида одамларда кластерга нисбатан ишонч уйғона бошлади.

2019 йилда гектаридан ўртача 35 центнердан пахта етиштирилди. 2020 йилда эса биринчи терим якунланмасдан туриб шартнома режаси бажарилди. 34 минг тонна пахта териб олинди. Ҳосилдорлик 41 центнерга етказилди. Кластергача фаолият кўрсатган 370 та фермер хўжалигида жами 850 нафардан ортиқ доимий ишчи ишлаган бўлса, 2020 йилда улар сони 8 минг 700 нафарни ташкил этди. Солиқ тушумлари 4 миллиард сўмдан 53 миллиард сўмга кўтарилди.

– Жорий йилнинг сўнггигача яна 2 мингта янги иш ўрни яратишни режалаштирганмиз, – дейди “TСT CLUSTER” МЧЖ раҳбари Феруз Акбаров. – 2023 йилда доимий ишловчилар сони 13 минг нафардан ортиши кутилмоқда. Бунга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали эришилади. 2021-2023 йилларда 142 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Янги барпо этиладиган текстиль комбинатининг лойиҳа қиймати 105 миллион долларни ташкил этади. Биринчи босқичда ип-калава йўналиши ишга тушади. Бунинг натижасида 800 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, янги иш ўринлари 4 минг 610 тани ташкил қилади.

Кластер тизими ғаллачилик соҳасида ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда республика бўйича 157 та ғаллачилик кластери 1038 минг гектар ерда ғалла етиштирмоқда. Жорий йилда кластерлар томонидан 7 миллион тоннадан зиёд бошоқли дон етиштирилиши кутилмоқда.

Кластерлар соҳага илм ва инновация ютуқлари, илғор технологияларни жорий этмоқда. Бунинг натижасида ҳосилдорлик йил сайин ошиб бормоқда. Масалан, 2018-2020 йилларда ғалла ҳосилдорлиги 57,8 центнердан 65 центнерга кўтарилди.

Тошкент вилоятидаги «Мелек дон» ғаллачилик кластери бир йилда 105 минг тонна, «Реал агро тех» 73 минг, Бухоро вилоятидаги «Очил Файз Бизнес» 60 минг, "Cамандар Саноат савдо» 43,8 минг, Самарқанд вилоятидаги «Омонбой Фармонов» кластери 25 минг тоннагача ун ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда ғаллачилик кластерлари 520 минг тонна ун ишлаб чиқармоқда.

Ғаллачилик кластерлари томонидан 2020 йилда ўз маблағлари, маҳаллий ва хорижий кредитлар ҳисобига 50 та лойиҳа ишга туширилиб, 2 минг 900 та доимий иш ўрни яратилди. Жорий йилда 83 та ғаллачилик кластери томонидан 1 триллион 208 миллиард сўмлик 100 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, 592 минг тонна ун маҳсулотлари, 27,7 минг тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 280 минг тонна озуқа-ем ишлаб чиқариш қувватига эга цехлар ишга туширилади.

«Агровер» компанияси картошка етиштирувчидан кўп тармоқли профессионал ишлаб чиқарувчига айланди. Тармоққа замонавий инновацион усуллар жорий этилмоқда. 3 минг тоннагача картошка маҳсулотларини сақлаш қувватига эга замонавий агросаноат логистика маркази барпо этилди. Соатига 25 тонна маҳсулотни саралаш линияси, картошка экиб, йиғиб олувчи техника ва ускуналар келтирилди.

Компания тўрт минг гектар ерга картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиб, парвариш қиляпти. Ёмғирлатиб суғориш усули жорий қилинган. Бунинг натижасида ҳосилдорликни 1,5 баробар ошириш имкони пайдо бўляпти.

– 2020 йил 1 апрелда Тошкент вилоятида «Агорвер картошкачилик кластер»и ни ташкил этдик, – дейди кластер раҳбари Фарҳод Тоҳиров. – Унга 7 та корхонани бирлаштирдик. Бунинг натижасида тизимли ишлаб чиқариш ҳалқаси вужудга келди. Уруғ ишлаб чиқариш, картошка ишлаб чиқариш ва сақлаш, қайта ишлаш шулар жумласидан. Бундан ташқари, картошкани қайта ишлайдиган завод ишга туширилди. Ўтган йили 11 минг тонна уруғлик картошка ишлаб чиқариб, нафақат кластер эҳтиёжи, балки фермерларга ҳам етказиб бердик. Соҳага инновацион технологияларни жорий этяпмиз. Германия ва Голландиянинг уруғчилик бўйича йирик компаниялари билан ҳамкорлик қилаяпмиз. 2025 йилгача картошка етиштирадиган ер майдонларини 85400 гектарга, ялпи ҳосилни 1, 9 миллион тоннага, маҳаллий картошка уруғи билан таъминлашни 98 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда мева-сабзавотчилик соҳасига ҳам кластер тизимини жорий этиш кенгайиб бормоқда. Сўнгги тўрт йил ичида ҳосилдорлиги паст бўлган 320 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари ўрнига мева-сабзавот ва бошқа полиз экинлари етиштириш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда 146 та мева-сабзавотчилик кластери фаолият кўрсатмоқда. 65 та кластерда 843,6 минг тонна маҳсулотни қайта ишлайдиган корхоналар, 72 та кластерда 210,7 минг тонна сиғимга эга музлаткичли омборхоналар, 59 та кластерда 473 минг тонна қувватга эга оддий омборхоналар, 6 та кластерда 48,2 минг тонна қувватга эга маҳсулотни саралаш ва қадоқлаш цехи, 12 та кластерда 45,2 минг тонна қувватга эга маҳсулотни қуритиш цехи ҳамда 22 та кластерда жами 194 гектар иссиқхона мавжуд.

2020 йилда 2 миллион 800 минг тонна мева, 1 миллион 600 минг тонна узум, 15 минг тоннага яқин сабзавот ва полиз экинлари етиштирилди.

– Сўнгги 3 йилда 65 минг гектарга яқин янги мевали боғ, 45 минг гектар узумзорлар ташкил этилди, – дейди қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев. – Бир гектар ердан оладиган даромадимиз 2 минг АҚШ долларига етди. Айни пайтда уни 5 минг АҚШ долларига етказишни мақсад қилганмиз. Вазирлигимиз олдига катта вазифалар қўйилган. Шу боис, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегия қабул қилинди. Унга мувофиқ яроқсиз 1 миллион 100 гектар ер қайта фойдаланишга топширилади. Биргина ўтган йилда 102 минг гектар ер майдони қайта фойдаланишга киритилди, унинг қарийб 52 минг гектарида мевали боғ ва узумзорлар ташкил қилинди. Қолган майдонга экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилмоқда. Бу экспортни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ер унумдорлигини оширмасдан туриб юқори ҳосилдорликка эришиб бўлмайди. Бунда ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида сифатли амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.  

Мамлакатимизда 2021 йилда 654 та лойиҳа доирасида 1 минг 810 километр ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Бунинг натижасида яроқсиз деб топилган 90 минг гектар суғориладиган ер қайта фойдаланишга топширилади.

Пандемия даврида кўплаб давлатлар мушкул аҳволга тушиб қолгани сир эмас. Ана шундай шароитга қарамай Ўзбекистон ўз аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш билан бирга 1,5 миллион тонна (1,3 миллиард долларлик) озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилди. Экспорт қилинган маҳсулот тури 20 тадан 80 тага кўпайди. Ваҳоланки 2016 йилда 560 миллион АҚШ доллари қийматида (802 минг тонна) мева-сабзавот экспорт қилинган эди. Кейинги йилларда соҳада амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги саноатлашган илғор мамлакатлар қаторидан жой олмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кластер тизимининг афзаллик жиҳатлари нималарда намоён бўлмоқда?