Мамлакатимизнинг бой маданий, тарихий, илмий мероси, ўз бағрида бир неча асрлик тарих сир-синоатини сақлаб келаётган маҳобатли ёдгорликлар, тарихий масканлар, зиёратгоҳлар барчани ўзига бирдек мафтун этиб келади. Айниқса, юртимизга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар, сайёҳлар, мутахассислар Ўзбекистоннинг маданий мерос объектлари, тарихий шаҳарлари ҳақида ўзгача таассурот билан қайтишади, хайрату ҳавасларини билдиришади.

Яқинда Туркиянинг “Kerkükʼün SESİ” газетасида журналист Я.Гюнгоранинг «Хивани кўрмасдан қайтманг!» ва «Ўзбекистон – очиқ чеҳрали инсонлар юрти» сарлавҳали мақолалари чоп этилган. Ҳар иккала мақолада Ўзбекистоннинг бой тарихий, илмий ва маданий мероси ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилган. «Дунё» ахборот агентлиги сайтида маълум қилинган ушбу хабарни ўқиб, юртимизнинг бой тарихи, ўтмиши, асрлар қаъридан садо берувчи маданий мерос объектлари доимо дунё афкор оммаси нигоҳида эканлигини, тарихий манзиллар юртимизнинг «ташриф қоғози» бўлиб хизмат қилаётганини яна бир карра ҳис қилдим.

«Хивани кўрмасдан қайтманг!» сарлавҳали мақолада муаллиф ўзининг Хива бўйлаб саёҳати тафсилотларини баён қилган. Унинг қайд этишича, туркий оламнинг замонавий дунёдаги ўрнини тўла англаш учун Хиванинг тарихий диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқ лозим. “...Орол денгизининг жанубидаги бу эртакмонанд шаҳар Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам чўллар билан ўралган бўлсада, кўҳна кентнинг гўзаллиги бизни ўзига жалб қилди. Хоразмшоҳлар давлати даврида ташкил этилган шаҳар тахминан 2000 йиллик тарихга эга. Тарихий шаҳар Ичан қалъа деворлари билан ўралган. Бугунги кунда Хива шаҳри аҳолисининг сони юз мингга яқиндир. Урганч ва Хива шаҳарларини ўз ичига олган Хоразм вилояти шеваси турк тили шевасига жуда ҳам яқин», деб таърифлайди муаллиф.

Шунингдек, журналист Хива шаҳри номи қаердан келиб чиққани тўғрисидаги тарихий маълумотларни ҳам тақдим этган. «Маълумотларга кўра, Хива номи Нуҳ пайғамбарнинг ўғли Сом билан боғлиқ. Сом ўз қавмини қутқариш учун чўлга йўл олади ва узоқ сафардан сўнг бир минтақага келади. Атроф чўл бўлганлиги учун улар сувсиз қолади. Сом у билан бирга сафарга чиққанларга қудуқ қазиш учун жой кўрсатади, бироз қазигандан сўнг тоза сув чиқади. Сув топилганидан севинганлар «Хей-вак» (ширин сув) дея шодланишади. Вақт ўтиши билан бу сўз Хива шаклига кўчади», дейилади мақолада.

Муаллиф Хива мадрасалар шаҳри эканлигини, жумладан, Муҳаммад Аминхон мадрасаси Ўрта Осиёнинг энг катта мадрасаси ҳисобланишини, Хивада зиёрат қилиш керак бўлган жойлар жуда кўплигини ҳайрат билан қаламга олган. Жумладан, ана шундай қадамжолардан «Аёз қалъа», «Тупроқ қалъа» ва «Қизил қум чўли» кабилар санаб ўтилади.

«Ичан қалъа томон юрсангиз, баландлиги 7 метр ва узунлиги 2 минг 200 метр масофали ҳимоя учун лойдан қурилган деворлар сизни қарши олади. Қалъа ичида 54 та тарихий обида, 360 хонадон мавжуд... Хива шаҳридаги обидаларнинг барчаси қадимий. Тарихий тор кўчалар ва бу ердаги одамлар ҳудди тарихий муҳитда яшаётгандек», дея қайд этилади мақолада.

“Kerkükʼün SESİ” газетасида чоп этилган «Ўзбекистон — очиқ чеҳрали одамлар юрти» номли мақолада эса мамлакатимизнинг бой тарихий мероси, муқаддас зиёратгоҳлар, халқимиз самимияти ва жаҳонда давом этаётган пандеямиянинг республика иқтисодиётига таъсирини юмшатиш борасида амалга оширилаётган диққатга молик ишларга алоҳида эътибор қаратилган. Бутун дунё коронавирус билан курашаётган бир даврда Ўзбекистон ўз ҳудудида ушбу касаллик сонининг камлиги, ижтимоий-иқтисодий соҳада ташлаётган дадил қадамлари билан жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортаётгани маълум қилинган.

Журналистнинг эътироф этишича, «мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар ҳар соҳада эътиборни тортмоқда. Ўзбекистон пандемия даврида ҳам хавфсиз сайёҳликни таъминлаш борасида ҳар томонлама кафолат бермоқда. Ўзбекистонда нафақат кўплаб меҳмонхоналар, балки аҳоли учун ҳам ранг-баранг уй-жойлар қурилиши жадал давом этмоқда».Я.Гюнгора Бухоро ва Самарқанд бўйлаб саёҳати хусусида тўхталар экан, ушбу тарихий шаҳарларда ўзини худди минг бир кеча эртаклари қаҳрамонларидек ҳис қилганини таъкидлайди. «Мамлакат катта тарихий аҳамиятга эга бўлган маданият ўчоғи ҳисобланади. Илм-фан аҳли, санъаткор ва алломалари билан тарихга муҳрланган бу шаҳарлардаги ислом меъморчилиги энг юксак даражада эканлигига амин бўласиз. Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари ислом маданиятининг ўчоғидир».

Юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти, тарихий, маданий мерос объектлари ҳақида хориж матбуотида тез-тез чиқишлар қилинаётгани мамлакатимизга нисбатан қизиқиш ортишига, унинг дунё саҳнидаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, бу каби эътибор ва эътироф миллатимизнинг ҳар бир вакилига чексиз ғурур бағишлайди, буюк юртга муносиб, ватанпарвар инсон бўлишга ундайди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маданий мероси Туркия матбуоти саҳифаларида