Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Вобкент тумани, Кулончи маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Ғ.С. исмли шахс жиноий шериги Тошкент шаҳри, Бектемир туманида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган фуқаро М.Х. билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктиришади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманида яшовчи, фуқаро С.М.нинг мулкини алдаш ва унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 4 нафар қариндошларини “Enter engineering” компаниясининг “Uz.JTL” тармоғида мансабдорлик лавозимида ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилишади.  

Фуқаро С.М. дан ҳар бир қариндоши учун 2.500 АҚШ долларидан, жами 10.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида беришга келишилади. Ушбу пуллардан 90 миллион сўмни Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасидан ўтувчи йўл ёқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.С. ва М.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма корхонага ишга қўйишни ваъда қилган гуруҳ қўлга тушди