Тошкентда 27 май куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва трансформация қилиш – иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзусида халқаро форуми ўтказилди.

Тадбир онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан 400 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, халқаро молия институтлари, инвестиция ва консалтинг компаниялари, тижорат банклари, маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бьерде очиб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат компанияларини трансформация қилиш, хусусийлаштириш ва давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришни мамлакатни тизимли ўзгартиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб берган эди.

2020 йилда Давлат активларини бошқариш агентлиги корхоналар фаолиятини таҳлил қилиб, энг кўп соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарарга кирган 10 та корхонанинг молиявий натижаларини илк бор эълон қилди.

Форумда мазкур агентлик директори А.Ортиқов маълум қилишича, 2025 йилга қадар давлат корхоналарининг сони 75 фоизга қисқартирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан соҳада бир қатор янгиликлар жорий этилди. Жумладан, илк бор трансформация қилиниши керак бўлган 62 та йирик давлат корхонаси аниқланиб, давлат объектларини “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти бекор қилинди, давлат мулки бўйича тўловларни қисман киритган инвесторларга тўловни тўлиқ амалга оширгунга қадар объектдан фойдаланиш учун тасдиқловчи ҳужжат берилиши кўзда тутилди.

Бундан ташқари, Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги фармони билан хусусийлаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш амалиёти йўлга қўйилди. Жумладан, хусусийлаштиришга профессионал ташкилотлар жалб этила бошланди, давлат активининг бошланғич нархи сифатида унинг баҳоланган нархини мажбурий белгилаш талаби бекор қилинди.

[gallery-2575]

Жорий йил биринчи ярмига қадар ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш доирасида 550 дан ортиқ давлат активи, жумладан, “Пойтахт” бизнес маркази, “Малика” савдо маркази каби йирик мулкий мажмуалар, “Ичан қалъа” меҳмонхонасининг активлари сотилиши мўлжалланган.

Анжуманда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки ҳамон юқорилигича қолаётгани таъкидланди. Статистикага кўра, у бизда 55 фоизни ташкил этади. Жанубий Кореяда бу кўрсаткич 22 фоизни, Германияда 18 фоизни, АҚШда 11 фоизни ва Японияда 5 фоизни ташкил этади.

Шу боис давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнини такомиллаштириш, соҳа олдига қўйилган вазифаларни тизимли ва сифатли бажариш мақсадида жорий йил 29 март куни Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинди. Ушбу стратегияни ишлаб чиқишда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки каби молия муассасалари ҳам фаол иштирок этди.

Форумда стратегия доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, давлат корхоналарига эгалик қилиш мезонларини белгилаш, рақобат ривожланган ва хусусий сектор самарали фаолият юритаётган соҳаларда давлатнинг иштирокини чеклаш орқали давлат корхоналарини қисқартириш режалаштирилган. Шунингдек, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ва янги таҳрирдаги “Хусусийлаштириш тўғрисидаги” қонунларни қабул қилиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш, бошқариш ва ислоҳ қилиш соҳасидаги ҳуқуқий базани янгилаш кўзда тутилган.

Тадбирда давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Давлат активларининг бозор нархини белгилаш мақсадида халқаро эътироф этилган баҳолаш компаниялари – “KPMG”, “Deloitte”, “Price Waterhouse Coopers” ва “Grant Thornton” жалб қилиниб, улар активларни баҳолаш жараёнини амалга ошираётгани таъкидланди.

– Форумда биз давлат корхоналарини хусусийлаштириш борасидаги ислоҳотларни кўриб чиқдик. Жаҳон банки хусусий секторни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди. Халқаро молия институтлари ва ривожланиш бўйича шериклар билан бирга мамлакатда хусусийлаштириш жараёнини самарали ва шаффоф амалга ошириш учун ҳукумат билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Иштирокчилар учун ўзаро баҳс-мунозара, конструктив фикр ва тажриба алмашинув майдонига айланган форум якунида давлат корхоналарини бошқариш ва ислоҳ қилиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Юлдуз ЎРМОНОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат корхоналарини трансформация қилиш жараёни жадаллашади