Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан мамлакатимизга ташрифи доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг, шу жумладан, парламентлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Мулоқот давомида П.Буриан мамлакатимизда давлат ва жамият бошқарувини, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва кўплаб соҳаларни ислоҳ қилиш юзасидан олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади, Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлганига алоҳида урғу берди.

Томонлар БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисида Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция қабул қилиниши нуқтаи назаридан ҳамкорликни ривожлантириш хусусида фикр алмашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” парламент ҳамкорлиги қўмитаси билан мунтазам ҳамкорлик олиб борилмоқда. Шу йил апрель ойи охирида “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи таъсис этилиши томонлар ўртасидаги муваффақиятли, очиқ ва конструктив мулоқот натижасидир.

Шунингдек, жорий йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон “GSP+” преференциялар бош тизими плюс бенефициар мамлакати мақомини олгани, бу Ўзбекистон – Европа муносабатларини, айниқса, савдо-иқтисодий соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

[gallery-2529]

– Кейинги йилларда Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда янги босқичга чиқди. Марказий Осиёни барқарор ривожланган минтақага айлантиришда Ўзбекистоннинг роли жуда муҳим. Президент Шавкат Мирзиёев тинчлик ва барқарорликни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасида бир қанча ташаббус ва таклифларни илгари сурди. Хусусан, яқинда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Президенти таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди. Бу ҳам Президентингизнинг узоқни кўра билишининг амалий исботидир. Бундан ташқари, халқаро минбарлардан туриб Афғонистонда тинчликни таъминламай туриб, минтақада осойишталикни сақлаш мушкуллигини бир неча маротаба эътироф этиб келмоқда. Булар фақат таклиф бўлиб қолмасдан, амалда ўз исботини намоён этмоқда, – деди Питер Буриан.

Суҳбат чоғида шу йил июнь ойида Бухорода Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форумини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда “ЕИ – Ўзбекистон” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 15-мажлисини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Юлдуз Ўрмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Питер Буриан: Марказий Осиёни барқарор ривожланган минтақага айлантиришда Ўзбекистоннинг роли жуда муҳим