Халқаро Пресс Клуб раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа 1974 йил 26 майда туғилган.

Шерзодхон Қудратхўжа 2018 йилнинг 26 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори этиб тайинланди. Шунингдек, Шерзодхон Қудратхўжа Халқаро Пресс Клуб раиси сифатида фаолият юритиб келади.

Шерзодхон Қудратхўжа журналистика ва политология соҳасида ҳам кўп йиллик тажрибага эга. У 2008 йилдан 2017 йилга қадар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг “Интернет журналистика назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири бўлиб ишлаган. Бу пайтга қадар (2005 йилдан 2008 йилгача) у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби, 2000 йилдан 2005 йилга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг бош маслаҳатчиси лавозимларини эгаллаб келган. Шу вақт оралиғида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси матбуот маркази раҳбари (2004-2005), аввалроқ, 1998-2000 йилларда ҳам айнан шу лавозимда фаолият олиб борган.

Фаолият йиллари давомида Шерзодхон Қудратхўжа 1998 йилнинг августидан ноябрига қадар у “ТВ-4” халқаро телеканалининг директори лавозимида ишлаган. 1996-1998 йилларда “Ахборот” информацион дастурлар муҳарририяти мухбири, 1994-1996 йилларда “Ўзбекистон” телеканалининг муҳаррири ва таржимони сифатида фаолият олиб борган.

“Интернет: тарихи, тузилиши, техник хавфсизлик”, “НАТО: кеча ва бугун”, “Ўзбекистон – Япония: Ўзбек дипломатиясининг янги босқичи”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” ўқув қўлланмалари нашр этилган.

Маълумот учан: Шерзодхон Қудратхўжа сиёсий фанлар номзоди, доцент. У "Меҳнат шухрати" ордени соҳиби, "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори (2019),  “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони соҳибидир. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Халқаро кураш ассоциацияси вице-президенти, BMB Кузатув Кенгаши аъзоси ҳамда Ўзбекистон-Греция дўстлик жамияти бошқаруви Кенгаши аъзоси саналади. 

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Шерзодхон Қудратхўжа