Қорақалпоғистоннинг жануби-ғарбий томонида, Туркманистон билан чегарада жойлашган Сариқамиш кўли жуда сирли ҳудудлардан саналади. Сариқамиш кўли атрофида тимсоҳга ёки баҳайбат калтакесакка ўхшайдиган ғалати махлуқ яшар экан, у майин тупроқ остидан тўсатдан чиқиб қўйларни, сайғоқларни еб қўяр экан, деган миш-мишлар 1975 йилдан кейин маҳаллий аҳоли ўртасида кўпайиб кетган.

Балиқчилар, овчилар ва геологлар кўл қирғоғида силлиқ кемирилган кўп сонли сайғоқ суякларини топганлигини айта бошлайди. Уларни ким қолдириши мумкин эди? Ахир, броконерлар ҳеч қачон ўз ўлжасини очиқчасига ташлаб кетмайди ва бу қадар тозалаб гўштини суягидан ажратиб олиши мумкин эмас.

Кейинчалик кўл атрофида яшайдиган чўпонлар, геологлар, овчилар, олимлар мазкур махлуқни ўз кўзлари билан кўрганлигини маълум қила бошлади.

Маълум қилишларича, махлуқнинг танаси икки метр, думи эса бир ярим метрга етади. Маҳаллий аҳоли уларни “каркидон” деб аташар экан. “Каркидон” ҳақидаги гаплар улғайиб, “катталар”нинг қулоғига ҳам етиб боради. Бу махлуқни Сариқамиш кўлига пахта плантацияларидан оқиб келаётган заҳарли химикатлар таъсирида мутацияга учраган калтакесаклар, деган тахмин авж олади. Юқоридагилар “қандайдир махлуқ”нинг пайдо бўлиши Иттифоқнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатишидан чўчийди. Аслида 1980 йилда Москвада ўтказиладиган Олимпиада олдидан бундай шов-шувли воқеа умуман керак эмас эди. 1979 йилда Афғонистонда вазият нотинч, деган баҳона билан Сариқамиш кўли атрофида ҳарбий машғулот ўтказилади ва унга Туркистон Ҳарбий округининг 10 мингга яқин аскарлари жалб қилинади. Махлуқлар яшайдиган жой аёвсиз бомбардимон қилинади. Шу машғулот билан барча баҳайбат махлуқлар йўқ қилинади.

Бу гап қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлиги номаълум, аммо маҳаллий аҳоли ўртасида ҳанузгача ер остида ётиб эчки-қўйларни ейдиган катта калтакесак ҳақида мифлар айтиб келинмоқда.  

Сариқамиш кўлидаги балиқчилар ҳам кўл қирғоғида бомбардимон қилинган жойлар бор эканини тасдиқлайди. Яқинда Сариқамиш кўлига қилинган медиатур давомида журналист ва блогерлар Қоратош деб номланадиган шу жойни ҳам томоша қилди, у ерда катта-катта тошлар ер юзига чиқиб ётарди.

Е.Қаноатов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариқамишдаги номаълум махлуқ ҳақиқатдан ҳам бўлганми?