
Аҳоли саломатлигини сақлаш мамлакатимиз давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам бунга яққол мисолдир.
Жойларда тиббий муассасалар бунёд этилмоқда, реконструкция қилиниб, замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда. Республикамиздаги ихтисослашган олий ўқув юртларида ҳар йили бўлажак шифокор ва ҳамширалар масъулиятли касбга тайёрланмоқда.

Албатта, ҳар қандай касалликка тўғри ташхис қўйиш уни даволашда муҳим роль ўйнайди. Масалан, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида 2020 йилнинг иккинчи чорагида “Ўзмиллийбанк” АЖ молиявий кўмагида «SOGDA MED CENTRE» МЧЖ тиббиёт диагностика маркази очилган эди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши йилига 735 минг нафар кишини сифатли диагностика билан қамраб олиш имконини берди. 39 нафар юқори малакали мутахассислар иш билан таъминланди.
“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки орқали умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредит эвазига «SOGDA MED CENTRE» МЧЖ Англия, Туркия, Латвия ва Германиядан келтирилган замонавий диагностика ускуналарига эга бўлди.

Ҳозир ушбу диагностика марказида кардиология, гинекология, урология каби соҳаларда тадқиқотлар олиб борилмоқда. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиб, маслаҳатлар берилаётир. Шифо маскани рентгеноскопия ва рентгенография, доплерография, гастроскопия колоноскопия, МСКТ каби юқори технологияли ускуналар билан таъминланган.

Масалан, SOMATOM go.Up компьютер томографи пульмонология, оториноларингология, жарроҳлик, нейрохирургия, гастроэнтерология, терапия, кардиология, офтальмологиядаги кенг кўламли клиник вазифаларни ҳал қилиш имконини беради. Инновацион ишланмалар паст нурланиш таъсирида сканерлашни амалга оширишга ёрдам беради.
Вилоятларда замонавий диагностика марказларининг ташкил этилиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада оширишга хизмат қилади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ халқимизни ўз вақтида ва самарали даволаш учун барча шароитларни яратишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр.
“Ўзмиллийбанк” АЖ халқимизни ўз вақтида ва самарали даволаш учун барча шароитларни яратишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр.
“Ўзмиллийбанк”АЖ
Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида