Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисига киритилган масалалар кўриб чиқилди.

Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлисида таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юбориш сенаторлар диққат марказида бўлди.  

Қўмита томонидан таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида ўтказилган ўрганишлар ҳозирда нафақат ўрта, балки олий маълумотли ёшлар бандлигини таъминлашда ҳам ҳал қилиниши зарур бўлган айрим масалалар борлигини кўрсатди. Республикамизда 2021 йил 1 январь ҳолатига мавжуд 19,1 миллион нафар меҳнат ресурсининг 14,8 миллион нафари иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Шундан 13,2 миллиони ўз иш-жойига эга, 1,6 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш талаб этилади. Улардан 805,2 мингдан ортиғи 16-30 ёшдаги ишсизлардир.

Шунингдек, меҳнат бозорига 2021 йилда жами 560 минг битирувчи кириб келади. Яъни, олий таълим муассасаларини 103,1 мингдан ортиқ, умумтаълим мактабларини 440 мингга яқин, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини 18 мингдан зиёд ёшлар тамомлайди. Натижада 2021 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш учун эҳтиёж 1 миллион 365 минг нафарни ташкил қилади.

Республикада 131 та ОТМда бакалавриатда 134 та таълим йўналиши, магистратурада 147 та мутахассислик янгидан ташкил қилинган. Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2030 йилга қадар 50 фоизга етказиш белгиланган.

2020 йилда республикада жами банд бўлганларнинг 82 фоизи хусусий секторда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу эса тадбиркорлик субъектлари ва олий таълим муассасалари ўртасида мақсадли кадрлар тайёрлаш, кадрларга буюртма бериш тизимида бевосита тўғридан-тўғри ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини англатади.

Сенаторлар битирувчилар бандлигини таъминлаш масаласида хорижий давлатлардаги илғор тажрибаларни ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласида ҳукуматга Парламент сўрови киритиш юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, мажлисда жорий йил оромгоҳларда болалар дам олишини мазмунли ташкил қилиш, у ерда болаларни беш муҳим ташаббус ҳамда чет тилларни ўрганишга кенг жалб этиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Бу йилги ёз мавсуми давомида 1 минг 545 та стационар турдаги оромгоҳ ва соғломлаштириш майдончаларида жами 261 минг 608 нафар болани дам олдириш режалаштирилган.

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.  

“Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини (Женева, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар, шунингдек, коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама этилди.

Сенаторларнинг фикрича, ХМТнинг 187-сонли конвенцияси ратификация қилиниши меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасидаги халқаро стандартларни самарали татбиқ этишга кўмаклашади, ишчилар учун қўшимча кафолатлар яратади, шунингдек, меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир асосий халқаро принцип ва стандартларга Ўзбекистоннинг содиқлигини кўрсатади.

“Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунни муҳокама қилиш жараёнида сенаторлар ушбу Конвенцияни ратификация қилиш орқали Ўзбекистон ногиронлар учун тегишли инфратузилмани яхшилаш (турар жой ва жамоат бинолари, транспорт, бир қатор хизматларни мослаштириш), шунингдек, аҳоли орасида янглиш фикр ва стереотипларни йўқ қилишни назарда тутувчи ахлоқий-маънавий кўрсатмаларни шакллантириш бўйича халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олишини таъкидлади.

Шундай қилиб, Қонуннинг қабул қилиниши ҳуқуқлар устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, шунингдек, ногиронларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тенг иштирок этиш тамойилларига риоя қилиш, фуқароларнинг камситмасдан сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларини тўла-тўкис ҳаётга татбиқ этишга Ўзбекистон раҳбариятининг қатъий содиқлигини ва бу йўналишда саъй-ҳаракатлар олиб бораётганлигини кўрсатади.

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ялпи мажлисга киритилган масалалар қўмиталар муҳокамасида