
Юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99 минг нафардан ошди.
2021 йил 25 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99064 (+215) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
46 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
38 нафари Тошкент вилоятида,
104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 34 нафар,
Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 28 нафар,
Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94683 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволанмоқда.