Юртимиз ўғлонлари жорий йилда ўтказиладиган халқаро армия ўйинларининг «Артиллерия олови устаси» йўналишига ҳам пухта тайёргарлик кўрмоқда. Тошкент ҳарбий округининг «Чирчиқ» дала-ўқув майдонида олиб борилаётган тайёргарлик жараёнида ҳарбий хизматчилар билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб, касб маҳоратини синовдан ўтказяпти.

Мазкур мусобақа уч босқич – якка тартибдаги пойга, тунги спринт ва эстафета синовларини ўз ичига олади. Ҳар бир босқичда ҳарбий хизматчилар мураккаб топшириқларни бажаради.

Дастлаб юрт ўғлонлари узунлиги икки километр айланани икки маротаба босиб ўтди. Бунда зирҳли машина экипажи ҳаракат давомида илонизи йўл, минали ҳудуд ва бошқа мураккаб тўсиқлардан муваффақиятли ўтиб, 300-350 метр масофада жойлашган нишонларни пулемёт ёрдамида яксон этди. Шундан сўнг йигитлар белгиланган жойга етиб келиб, миномётдан жанговар вазифани бажаришга киришди. Эпчил ўғлонлар зудлик билан миномётни жанговар ҳолатга келтириб, нишонларни мўлжалга олди.

Нишон яксон этилгач, жамоа зирҳли машина ёрдамида биринчи босқичнинг охирги айланасини босиб ўтиш чоғида ҳисобнинг ўқотар қуроллари таркиби ўзгартирилади. Яъни ҳарбий хизматчилар берилган нишонларни ўқотар ҳамда гуруҳ қуроллари орқали яксон қилади. Юрт ўғлонлари белгиланган қуроллардан нишонларни уриб тушира олмаса, мўлжалга тегмаган ҳар бир нишон учун бир жарима айланаси ёзилади. Бу жараёнда кўзланган мақсадга етишиш учун ҳарбий хизматчилардан янада аниқлик, тезкорлик ва чаққонлик талаб этилади.

Биринчи босқичнинг барча топшириқларини муваффақиятли бажарган йигитлар тунги спринт босқичини адо этишга киришди. Бу босқичда Ватан посбонларининг тезкорлиги, зирҳли машинани бошқариш, нишонларни бехато мўлжалга олиш маҳорати синовдан ўтади. Йигитлар зирҳли машина билан биринчи айланада барча тўсиқларни ортда қолдириб, ўт очиш жойига етиб келгач, миномёт орқали жанговар вазифани бажаради. Сўнгра улар ўқотар ҳамда гуруҳ қуроллари билан белгиланган нишонларни йўқ қилади. Шу билан иккинчи босқич якунига етади.

Ҳар қандай топшириқни бажаришда жамоа аъзоларидан жипслик, тезкорлик ва аниқ ҳаракатланиш талаб этилди. Бу эстафета босқичида ҳам яққол намоён бўлди.

Айтиш керакки, «АрМИ – 2021» халқаро армия ўйинларининг «Артиллерия олови устаси» йўналиши бўйича мусобақага учта миномёт ҳисоби тайёргарлик кўрмоқда. Эътиборлиси, жамоа таркибининг аксарияти янги танлаб олинганлар. Аниқ мақсадлар сари тинимсиз тайёргарлик кўраётган ҳарбийларимизга олдинда турган халқаро мусобақада зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, лейтенант

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Арми–2021": “Артиллерия олови устаси» мусобақасига тайёргарлик қизғин паллада”