Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосарига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди
Тайинлов
Ҳукуматнинг жорий йил 25 майдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Муратович Камиловга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.