Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман давлат солиқ инспекциясининг 2020 йил 20 апрелдаги қарорига асосан, қарздор «Кеш оригинал сервис» МТП (машина трактор парки)дан 44 миллион 626 минг 932 сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

– Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрисабз туманига келиб тушганидан сўнг, шу куннинг ўзида ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган, – дейди МИБ Шаҳрисабз туман бўлими бошлиғи Шерзод Эрдонаев. – МТП раҳбарига қарздорликни бартараф этиш бўйича бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантиришлар берилган. 

Аммо огоҳлантиришлар фойда бермагач, 25.04.2020 йилда қарздорга тегишли Янгиобод қишлоғида жойлашган 36 сотих майдонга эга нотурар трактор гаражи биноси хатлаб олинган. Шундан сўнг, 11.05.2020 йилда «Онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» орқали электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган. Ушбу нотурар бино 2021 йилнинг 15 апрель куни 116 миллион 800 минг сўмга сотилди ва сотувдан тушган пул маблағи солиқ қарздорлигига йўналтирилди. Қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Ў.Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатланган бино аукционда сотилиб, қарздорлик қопланди