
Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони асосида Фарғона вилоятида ҳам уруш фахрийларига пул мукофотлари, байрам совғалари топширилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят мудофаа ва хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, сенаторлар, вилоят секторлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари шаҳар ва туманларда бўлиб, уруш фахрийларини йўқлаб бордилар.
Фарғона шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Татьяна Усмонова ўз кўнгил кечинмалари билан ўртоқлашаркан, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканини таъкидлади. Президент табригини эшитган ва эсдалик совғаларини олган онахоннинг бир қувончи ўн ҳиссага ортди. Унга 12 миллион сўм пул мукофоти ҳам топширилди.
- Биз доимо эъзоздамиз ва бундан жуда хурсандмиз. Давлатимизга, Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Татьяна Усмонова.
[gallery-2339]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА