9 май – Хотира ва қадрлаш куни

9 май – Хотира ва қадрлаш кунида нафақат Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ёки фронт орти заҳматкашлари ёдга олинади балки, мамлакат тараққиёти, юрт равнақи учун ўз ҳиссасини қўшган фахрийлар ҳам эъзозланади. Бу яхши анъанага айланган.  

“Ўзагросуғурта” АЖ ахборот хизмати маълумотига кўра, сана муносабати билан Жамиятда узоқ йиллар давомида муносиб меҳнат қилган, компаниянинг ривожланишига ҳисса қўшган фахрий ходимлар ҳолидан хабар олинди.

Даврон Рўзиев қарийб 40 йил давомида компанияда турли лавозимларда фаолият юритиб, унинг равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилди. Айни дамда Даврон ота нафақада, набиралар қуршовида кексалик гаштини сурмоқда. Компания вакилларининг кутилмаганда Даврон бобо хонадонига ташрифи собиқ ходимнинг кўнглини тоғдек кўтарди. Бу унинг қувончга тўлган кўзларида акс этди.

Раҳмат Ҳикматов эса умрининг 28 йилини “Ўзагросуғурта”да самарали меҳнат фаолияти билан ўтказди. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш борасида ўз вақтида уларга етадиган мутахассис жуда камёб бўлган. Ишхонадаги қадрдонларнинг дийдори Раҳмат отани руҳлантириб, айни кучга тўлган даврларини ёдга солди, кўнгли тоғдек кўтарилди.

Компания вакиллари нафақат Жамиятда фаолият юритган, балки фронт ортида кўп йиллик хизмати билан қаҳрамонлик кўрсатган яна йигирмадан ортиқ меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олди, совға-саломлар улашди. Икки авлод вакилларининг учрашуви самимий суҳбатга айланиб кетди.  

– Тошкентнинг Бешёғоч мавзесида ёшлигим ўтган, – дейди 91 ёшли фронт орти қатнашчиси Мухтабар Ибадова. – Отамдан жуда эрта ажралганмиз. Онам раҳматли 7 фарзанд билан ёлғиз қолди. Уруш асоратлари туфайли қийинчилик эди. Қаранг, орттирган бойлигим шу, одмигина шароитли квартирада яшайман. Аммо илм жиҳатдан боймиз, деб мақтана оламан. Чунки профессор врачман, фарзандим, набирам, шогирдларим жами йигирмага яқин профессор кадрларни жамиятга нафи тегишида ҳиссам бор. Улар халққа хизмат қилади. Чунки ойим раҳматли, доим илм олишга ўргатди, фаровонликка йўл илмлиларни кўпайтириш деб қулоғимизга қуйиб вояга етказганлар. Тахта шиппакда ишга қатнаб, доим ўқирдим. Қийналиб ўқишга кирдим, професссор бўлганимни ёлғиз суянганим – онам кўрмади, лекин мен ваъдамнинг устидан чиққанимдан шод эдим. Айтинг, мен учун бундан қимматроқ бойлик бўлиши мумкинми? Аллоҳ меҳрибон, у сўраганингизни беради. Ниятни тўғри қилиб, ҳаракат қилсангиз бас. Меҳр керак. Касбга меҳр, яқинларга ёки Ватанга меҳр. Меҳр бўлмаса на давлат ва на файз-барака бўлади. Бу каби эзгу тадбирлар “Ўзагросуғурта” АЖ тизимида кенг кўламда давом этмоқда.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Професссор бўлганимни ёлғиз суянганим – онам кўрмади, лекин ваъдамнинг устидан чиққанимдан шод эдим”