Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида “Хотира ва қадрлаш куни” байрамини нишонлашга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида барча ҳарбий округлар ва муассасаларни қамраб олган тадбирда мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Қуролли Кучлар фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, ушбу сана муносабати билан йиғилганларни самимий муборакбод этди.

Қутлуғ айём кунларида бутун халқимиз Иккинчи жаҳон уруши майдонларидан қайтмаган минг-минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини ёдга олиб, уларнинг руҳи-покларига ҳурмат бажо келтирмоқдалар. Уруш жанггоҳларида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларга эъзоз ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ҳеч қачон унутилмайдиган, ҳеч қандай куч биздан тортиб ололмайдиган буюк тарих, қудратли маънавий бойлигимиздан куч-қувват олиб яшашимиз таъкидланган тантанада шижоатли аждодларнинг муносиб авлодлари бўлган ҳарбий хизматчилар тақдирланиб, уларга навбатдаги ҳарбий унвон, Мудофаа вазирлигининг “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар топширилди.

Халқимизнинг жанг майдонларида ва фронт ортида кўрсатган беқиёс жасорати ва матонатини тарих саҳифаларига муҳрлаш, ҳеч қачон унутилмайдиган тарихий ҳақиқатни ёш авлодга тўлиқ етказиш мақсадида барпо этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида байрам тантаналари давом этмоқда.

Азиз НОРҚУЛОВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ходими.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа вазирлигида “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди