Наманган вилоятида “Маҳаллабай” тизими асосида секторлар кесимида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, халқ билан юзма-юз мулоқот орқали жойлардаги муаммоларни ўрганаётган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ишчи гуруҳи аъзолари Чортоқ туманида ҳам бўлди.

“Ўзбекистон Швейцарияси”, дея эътироф этиладиган мазкур туман Наманган вилоятининг баҳаво иқлими ва бетакрор табиатини ўзида мужассам этган ҳудудлардан. 57 та маҳаллада истиқомат қилувчи 202 минг 900 аҳолининг ишсиз қатламлари бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан биридир. Ушбу долзарб юмушни адо этишда туманда ташкил этилган кичик саноат зоналари муҳим аҳамиятга эга.

Жумладан, Бешкапа маҳалласида ташкил этилган кичик саноат зонасида 95 миллиард 500 миллион сўм қийматдаги 37 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Енгил саноат, мебель ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари каби йўналишларда режалаштирилган корхоналар ишга туширилганидан кейин бу ерда 1 минг 287 та янги меҳнат ўрни яратилади.

Истиқболли бизнес ташаббуслари қаторида “Ойдинтекстиль” масъулияти чекланган жамияти уч қаватли ишлаб чиқариш биносида калава ип ва трикотаж маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйди. Мазкур лойиҳанинг дастлабки босқичида 35 нафар маҳалла фуқароси ишга қабул қилинди. Эътиборлиси, улардан саккиз киши яқин вақтгача “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган. Ўртача 1-1,5 миллион сўмгача иш ҳақи олаётган бу одамлар рўзғорига барака кираётганидан хурсанд.

Корхона таъсисчиси Муҳайё Банноева хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган технологияни жорий этиш ниятида. Бу режа орқали калава ипни йигиришдан тортиб, тайёр кийимгача бўлган жараёнлар ўзимизда амалга оширилади. Кластер лойиҳасини рўёбга чиқаришда унинг олдида бир қатор муаммолар, газ ёнилғиси йўқлиги тўсиқ бўлиб турибди. Зарур босимга эга газ таъминоти йўқлиги сабабли амалда тўқувдан чиқарилган матога гул бошқа турдош корхонада бостириб келинмоқда. Бунинг учун эса тадбиркор ҳафталаб навбат кутишга мажбур бўлмоқда.

Тадбиркорнинг муаммоли мурожаати юзасидан Танзила Норбоева туман раҳбарларига юқори қувватли газ тақсимлаш қурилмасини ўрнатиш бўйича ишлаб чиқилган режани тезроқ амалга ошириш зарурлигини айтди.

Олис ҳудудларда яшовчи аҳоли ҳаёт тарзини яхшилашда ижтимоий инфратузилма, қолаверса, тиббий хизматлар даражаси ва сифатини ошириш муҳим. Шу маънода, Чортоқда бу борадаги ишлар кўлами ортиб бормоқда. Туман марказидан 40 км узоқликда жойлашган, туман прокурори масъул – иккинчи сектор ҳудудидаги Ораариқ маҳалласида тадбиркор Абдуғанишер Каримов томонидан барпо этилган “Doktor A” хусусий клиникасидан кўплаб одамлар дардига даво топмоқда. Шифо масканида стоматология ва гинекология йўналишида хизмат кўрсатиляпти. 20 ўринли стационари, дорихонаси бўлган тиббий муассасада айни пайтда 25 киши иш фаолиятини олиб бораётир.

Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган, ижтимоий ва тиббий ёрдамга муҳтож 52 нафар аёл-қиз бу ерда бепул даволаниш курсидан фойдаланди.

Парламент юқори палатаси раҳбари Чортоқдаги хизмат сафари давомида “Бест пирамида” хусусий корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. Пешқўрғонда “Маҳаллабай” ўрганишлар натижасида аниқланган ишсиз хотин-қизлар муаммосини ҳал қилишда мазкур корхона яқиндан ёрдам берди. Трикотаж маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослашган бизнес субъектида айни пайтда 40 нафар хотин-қиз замонавий тикув дастгоҳлари билан бемалол “тиллашмоқда”. Ҳозирда хорижлик ҳамкорлар билан имзоланган 300 минг АҚШ долларлик экспорт келишувини адо этиш учун сифатли кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга киришилган.

Боғистон маҳалласидаги собиқ агрофирманинг бўш турган икки қаватли биноси ўрнида ишга туширилган “Боғистон мега текстиль” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикув трикотаж цехида 20 нафар аёл меҳнат қилмоқда.

Тикувчилик цехи жойлашган бинодан ажратиб берилган иккита хонада эса фаолият юритаётган “Аёллар маслаҳат маркази” маҳалланинг кайвони онахонлари билан файзга тўлади. Улар оилалар тотувлиги, ажралиш ёқасидаги турган айрим оилалар билан ишламоқда. Танзила Норбоева маҳалла фаоллари ва етакчи онахонлар билан кечган суҳбатда “Ораста қизлар” ва “Иффатли келин” клубларининг ишлари намунали йўлга қўйилганлигини таъкидлади.

Сенат раиси шу жойда аёлнинг оиладаги, фарзандлар тарбиясидаги ўрни ҳақида гапириб, ўғилми-қизми чуқур билим олишга, айниқса, тил ўрганишга қизиқишини орттиришга аҳамият бериш зарурлигини қайд этди.

– Очиғини айтганда, оилаларда оналаримиз кўпроқ қизлар тарбияси билан шуғулланишга одатланишган, – деди Танзила Норбоева. – Бирор ҳунарни ўргатиб, тенги чиқиши билан тезроқ узатишни мақсад қилишади. Таълим-тарбияда ўғил фарзандларнинг ўқиши, бирор касбни эгаллаши ҳам четда қолмаслиги керак. Улар аввало, улғайиб, оёққа туриб олишсин, кейингина катта ҳаёт остонасига йўналтирайлик. Зеро, фарзандлар рўзғорни ўзлари дадил тортиб кета олсин.

Ишчи гуруҳи Чортоқ туманида Президентимиз ташаббуси билан қайта реконструкция қилинган Султон Увайс Қараний мажмуаси билан танишди. Ўтган азизлар ҳақига Қуроъон тиловат ўқилди.

Зиёратгоҳ ҳудудида жойлашган музей биносида туман Кенгаши депутатлари ва сектор раҳбарлари, сиёсий партияларнинг етакчилари билан ўтказилган мулоқотда маҳаллий Кенгашлар қошида ташкил этилган "Халқпарвар" комиссияларнинг жамоатчилик назоратини юритишдаги фаол иштироки зарурлиги, бюджет маблағларини шакллантириш ва ҳар чорак давомида ижроси юзасидан сессияларда масъуллар ҳисоботини тинглаб бориш, доимий комиссиялар ишини кучайтириш, мансабдор шахсларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини жонлантириш, “Йўл хариталари”да белгиланган дастурлар ижросини таъминлашда Кенгаш ва депутатлик назоратини таъминлаш масалалари хусусида сўз юритилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева чортоқлик тадбиркорлар ташаббусини қўллаб-қувватлади