Имом Бухорий ҳадислари
ҚУРАЙШГА МУНОСИБ ЖАВОБ
(V) 3886. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қурайш мени ёлғончига чиқаргач, Хижрнинг ичида турдим. Шунда Аллоҳ менга Байтул Мақдисни намоён қилди. Унга қараб турган ҳолимда уларга унинг белгиларидан хабар бера бошладим*”, деяётганларини эшитганман.»
* Расули Акрам умрларида кўрмаган масжиднинг сифатлари, эшиклари сони ва шунга ўхшаш хос белгиларини баён қилганлар.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази