
Қашқадарё вилоятининг Қарши давлат университети тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи вакиллари томонидан жорий йил “Akademnashr” нашриётида «Қашқадарё воҳаси тарихидан лавҳалар (Истиқлол учун курашганлар ва қатағон қурбонлари)” номли китоб чоп эттирилди.
Мазкур китобда чор мустамлакачилиги ва совет тузуми даврида Қашқадарё воҳасида кечган тарихий жараёнлар ёритилган. Хусусан, миллий озодлик учун кураш ва қуролли қаршилик ҳаракати, Ватанимизда 1920 – 1930 йиллардаги «қулоқлаштириш», «коллективлаштириш» даврларида сургун этилган, отиб ташланган, қамоққа олинганлар, 1937 –1938 йиллардаги «Катта қирғин», 1940 –1950 йилларда қатағон этилган ҳамда 1980-1990 йиллар «Пахта иши» даврида жабр кўрганларнинг номлари аниқланиб, уларнинг ҳаёт йўлларидан лавҳалар акс эттирилган.
Ў.Баротов, ЎзА