
Республика ҳудудида сифатсиз маҳсулотлари реализация қилинишининг олдини олиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Қарши шаҳридаги қурилиш объектларида ишлатилаётган сифатсиз арматуралар аниқланди.
Эрон давлатида ишлаб чиқарилган “SFK” русумли A III, 400 8 диаметрли мазкур арматура маҳсулоти “Узилишга чидамлиги” кўрсатгичи “Металл маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент талабларига мувофиқ эмас.
“SFK” русумли A III, 400 8 диаметрли арматура маҳсулоти амалдаги техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.
ЎзА