Ижтимоий тармоқларда тарқалган икки шифокорнинг жанжалига оид видео бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.

«Видеода тасвирланган шахслар Нукусдаги Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлими мудири (фуқаролик кийимда) Г.К. ва марказнинг беморларни қабул қилиш бўлими мудири А.П. (оқ халатда) бўлиб, марказнинг реанимация бўлимида уларнинг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган.

Мазкур видеода тасвирланган ҳолат 2019 йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлигида марказнинг реанимация бўлимида содир бўлган. Шу куни марказнинг беморларни қабул қилиш бўлимига оғир касал бола олиб келинади. Бўлим мудири А.П. ҳамшира билан биргаликда оғир касални реанимация бўлимига олиб келади. Иш вақти тугаган бўлса ҳам ҳамон уйига қайтмаган реанимация бўлими мудири Г.К. «Сен нима учун реанимация бўлимига оғир касал олиб келасан?» деб А.П.ни ҳар хир сўзлар билан ҳақоратлаб, уни уриб, видеода кўрсатилган ҳолатда жанжал қилган. Жанжалнинг шу тариқа тус олишини билган ҳамда реанимация бўлимига олиб келинган оғир касалларни қабул қилмаслик ҳолатларини тасдиқлаш мақсадида навбатчи шифокор-реаниматолог ўзининг қўл телефони орқали видеотасвирга олган ва қабул бўлими мудири А.П.нинг илтимосига кўра, видеони ҳеч бир жойга чиқармаган.

Лекин, кейинчалик ҳам бу каби ҳолатлар реанимация бўлими мудири Г.К. томонидан бир неча бор содир қилинганлиги боис, у билан боғлиқ видеолар марказ маъмуриятига тақдим қилинган.

2021 йил 1 март куни Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда марказ касаба уюшмасининг қўшма мажлиси ўтказилиб, мажлис кун тартибига марказнинг реанимация бўлими реаниматолог-шифокори Б.Х.нинг марказ бош шифокори номига ёзган далолатномаси ва реанимация бўлими шифокори А.Б.нинг аризаси асосида реанимация бўлими мудири Г.К.нинг салбий хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилган.

Ўтказилган мажлис хулосасига кўра, марказнинг реанимация бўлими мудири Г.К. юқорида кўрсатиб ўтилган салбий хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, кундузги анестезиолог-реаниматолог шифокор лавозимида қолдирилган. Бундан ташқари, Г.К. пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан икки ойдан кейин меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш хати берилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ва суд жараёни давом этмоқда», дейилади хабарда.

Е. Қаноатов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки шифокорнинг жанжалига оид расмий маълумот берилди