Коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли Самарқанд шаҳридаги касаллик аниқланган мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари 14 кунлик карантинга ёпилиб, машғулотлар масофавий таълим шаклида олиб борилаётган эди.
Инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётганлиги боис Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори билан 27 апрелдан шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди.
Дарс машғулотлари эртадан онлайн шаклда амалга оширилади. Карантин даврида муассасалар ходимлари, ўқитувчи ва тарбияланувчилар орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса, таълим-тарбия жараёнлари анъанавий шаклда йўлга қўйилиши белгиланди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА