Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.
Рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади.
ТДЮУ мазкур рейтингда мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қайд этди.
THE Impact Ranking еттита йўналишда қуйидаги натижаларни қайд этган:
▫️SDG 4: Quality Education (таълим сифати) – 201-ўрин;
▫️ SDG 5: Gender Equality (гендер тенглиги) – 401-ўрин;
▫️ SDG 8: Decent Work and Economic Growth (муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш) – 201-ўрин;
▫️ SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (саноат, инновация ва инфратузилма) – 401-ўрин;
▫️SDG 10: Reduced Inequalities (тенгсизликни қисқартириш) – 401-ўрин;
▫️SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (тинчлик, адолат ва кучли институтлар) – 201-ўрин;
▫️SDG 17: Partnerships for the Goals (барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик) – 401-ўрин.
ЎзА