
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида аниқланишича, фуқаро Р.С. ўзга бир фуқаро М.Х.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилади.
Натижада Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 15 сотих ер майдонини 13 минг 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, Бухоро шаҳрида жойлашган “Марказий дорихона” олдида кимёвий ишлов берилган 13 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА