Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 апрель куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидлади.
Давлат раҳбари мутасаддиларга субсидияга эҳтиёжи бор ёшларнинг “маҳаллабай” рўйхатини шакллантириб, маблағ ажратишни бошлаш бўйича топшириқ берди.
Молия вазирига субсидиялар беришнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида “электрон платформа”ни ишга тушириш ва ижросини назоратга олиш юклатилди.
Бунда ёшлар ушбу платформадан туну кун 24 соат фойдаланиши, муаммолари бўйича бевосита молия вазирига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлиши кераклиги айтилди.
Вилоят, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиқлари ўзи юриб, “маҳаллабай” ёшлар билан учрашиб, бюрократия ва коррупциясиз субсидия ажратишга шахсан жавобгар бўлади.
Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев, молия вазири Т.Ишметовга ҳар ойда ёшлар тадбиркорлиги ва бандлиги масалалари бўйича ҳокимлар ва сектор раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиб, яхши ишлаганларга ойлигига 50 фоизгача устама бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси топширилди.