Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов қўмита ҳузурида ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ташриф буюриб, талабаларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва уларнинг амалиёти билан яқиндан танишди.

Дастлаб талабалар турар жойидаги ёшлар учун яратилган шароитлар, институт ҳудудида барпо этилаётган замонавий вийварий (дарслар, машғулотлар ва амалиёт жараёнида фойдаланиладиган ҳайвонлар сақланадиган жой), шунингдек ветеринария амалиёти клиникасидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Сўнг оралиқ назорати топшириш жараёнида иштирок этиб, талабаларнинг билимини шахсан ўзи синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керак, Баҳром Норқобилов талабаларга ветеринария назарияси ва амалиёти хусусида турли саволлар билан мурожаат қилди. Саволларга аъло даражада жавоб берган 7 нафар талабанинг ҳар бирига ўз ҳисобидан бир миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берди.

Шунингдек, ёшларга пухта билим бериб келаётган, талабалар томонидан фаолияти алоҳида эътироф этилган ёш олим Зоир Мирзаевни ҳам бир марталик бир миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмита раиси саволларга аъло даражада жавоб берган талабаларни мукофотлади