Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар бугунги кунда 52 давлатга барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фитосанитария сертификати асосида экспорт қилиши мумкин. Шунингдек, 26 давлатга 99 турдаги маҳсулот экспорти учун карантин рухсатномалари мавжуд.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, тадбиркорлар фитосанитария талабларига риоя қилган ҳолда қуритилган олхўрини Хитойга экспорт қилиши мумкин.

Бугунги кунда импорт қилинаётган маҳсулотларни қадоқлашга бўлган талаб ортгани боис қадоқлаш цехига нисбатан қўйиладиган талаблар мавжуд.

Корхона асосан, қуёш ва ёмғирдан етарли даражада ҳимояланган бўлиши ва бинолари яхши ёритилган бўлиши зарур ҳамда цех биноларининг эшик ва ойналари герметик равишда ёпилиши керак.

Бино кимёвий чиқиндилар, радиоактив иншоотлар, этилен ёки газли бирикмалар каби моддалар чиқарадиган саноат жойларида ва зараркунандалар, ҳашаротлар ва кемирувчилар кўпайган жойларда қадоқлаш корхоналарини қуриш мумкин эмас.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
52 давлатга барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фитосанитария сертификати асосида экспорт қилиш мумкин