Ислом инқилоби қўриқчиларига қарашли ҳарбий кема Қизил денгизнинг Эритрея соҳиллари яқинида ҳужумга учради, деб хабар тарқатди Al-Arabiya телеканали ишончли манбаларга таянган ҳолда.
Кемага ким ҳужум қилгани ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Айрим оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, ҳодиса кемага қўйилган мина портлаши туфайли содир бўлган.
Эроннинг Tasnim агентлиги маълум қилишича, воқеага кема корпусига беркитилган минанинг портлаши сабаб бўлган. Хабарда таъкидланишича, "Saviz" кемаси бир неча йил давомида ушбу минтақада кузатувчилик қилган ва савдо кемаларини қўриқлаб борувчи Эроннинг ҳарбий кемаларини қўллаб-қувватлаб турган.
Al-Arabiya телеканалининг тегишли манбаларга таяниб ёзишича, кемага қўлбола портловчи қурилмани исроиллик қўпорувчилар ўрнатган бўлиши мумкин.