Соҳибқирон Амир Темур таваллуди олдидан

Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда. Соҳибқирон ўз пойтахти бўлмиш Самарқандни ер юзининг маданий-меъморий ва илмий-маънавий марказларидан бирига айлантирган.

Мамлакат ичидаги вазиятдан хабардор қилиб турувчилар ҳақида «Темур тузуклари»да ўқиймиз: «Амир қилдимки, ҳар ерда вилояту шаҳар ва лашкар ўрдусуда кундалик воқеаларни ёзувчилар тайин қилсинларким, ҳокимлар, раият, сипоҳ ўз лашкари ва ёт лашкарлар хатти-ҳаракати ҳақида мени хабардор қилсинлар».

Мамлакатда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари фаолияти ҳамда қалъалардаги ҳолатлардан доимий равишда хабардор қилиб турувчилар устидан ҳам қаттиқ назорат ўрнатилган бўлиб, келаётган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилиги алоҳида текшириб борилган. Нотўғри маълумот етказганларни жазолаш тўғрисида тузукларда шундай ёзилади: «Агар хабар ёзувчи бирор сипоҳийнинг хизматини яширса ёхуд хабарни бошқа либосга кийинтириб (ёлғон) ёзган бўлса, у ҳолда унинг қўлини кессинлар. Агар ёлғон хабарни туҳмат ёки ғараз билан ёзган бўлса, уни қатл этсинлар ва яна амр этдимки, ушбу хабарларни кунма-кун, ҳафтама-ҳафта, ойма-ой менинг арзимга етказиб турсинлар».

Унинг сўзлари гўё башорат эди

Темурбекка етказилаётган маълумотларнинг нақадар аниқлиги борасида араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ «Ажойибу-л-макдур фи тарихи Таймур» (Темурбек тарихидаги тақдир ажойиботлари) номли асарида ёзади: «...Темурбек мабодо бирор шаҳарда қўниб, шу шаҳар аъёнлари билан суҳбатлашса, у дарҳол фалону фулон тўғрисида, фалон киши билан бўлган бирор ҳодисанинг қай тарзда бўлганини ва ўша воқеанинг нимага бориб тақалганини, фалон билан фулон ўртасида низо тушганда, улар қандай иш тутган суриштира бошларди. Шунда ўша суҳбатдош назарини шу воқеалар юз берган вақтда Темурбек ҳозир бўлган экан-да, деган фикр қамраб оларди. Кўпинча Темурбек суҳбатдошига чалкаш масалаларни ташлар, уларга ораларида бўлиб ўтган мунозаралару мукотабалар тафсилотини ўз аслидай ҳикоя қиларди. Улар гўё Темурбек ўша бўлиб ўтган воқелардан воқиф, бўлмаса буларни хабарчилари орқали билади, деб тасаввур қилардилар».

Савдогардан этикдўзгача

Темур давлатида хорижий мамлакатлардаги вазиятдан хабар берувчи разведка, яъни айғоқ хизмати ҳам юксак даражада йўлга қўйилган эди. Ибн Арабшоҳ Темурбекнинг айғоқчилари ҳақида ёзар экан, қуйидагиларни келтиради: «Улардан бири чаканафуруш бўлса, иккинчиси йирик савдогар, бадхулқ полвон ва дорбоз, ҳунарманд, мунажжим, ўз табиатича иш қиладиганлар, қаландарлару саёқ дарвешлар, денгизда ва қуруқликда кезувчи сайёҳлар, зарофатли мешкоблар, латофатли этикдўзлардир...».

Ибн Арабшоҳ Амир Отламиш  Қавчин ва фақир Масъуд Кухжоний ҳақида ёзганида Масъуд Кухжонийни Темурбек девонининг кўзи, Амир Отламиш  Қавчинни Қоҳира ва Муизиядаги Темурбекнинг жосуси эди, дея таърифлайди. Ибн Арабшоҳ келтираётган маълумотига аниқлик киритмаган. Зеро, бу вақтда Амир Отламиш Қавчин Қоҳирада асир эди. Ўз навбатида қўшни мамлакатларга юбориладиган элчилар ҳам элчиликдан ташқари махсус топшириқлар билан йўлга отланишган.

Бир кунда ўртача 140 километр

Сергаклик ва синчковлик билан атроф давлатларда кечаётган вазиятни ўрганиб бориш ва бу хабарлардан тўғри хулоса чиқара олиш Темурбекка доимо ғалаба олиб келган. Қўшни мамлакатларнинг ҳукмдорлари, амалдору ҳокимлари ва олимлари у ҳақда нималарни гапиришаётгани, бозорларидаги нарх-наво, шаҳарларнинг таъриф ва тавсифи ҳақидаги хабарлар мунтазам равишда келиб турган. Жумладан, унга қарши Боязид Йилдирим, Султон Барқуқ ва Тўхтамишхон ўрталарида тузилган «учлик иттифоқи»дан ўз вақтида хабар топган Темур Ўрта Шарқ ва Кичик Осиёдаги режаларини ўзгартириб, иттифоқнинг бошида турган Тўхтамишхонга қарши ҳужумга отланди.

Хабарларнинг аниқ ва қисқа муддатларда етиб келишини америкалик тарихчи олим Ҳарольд Ламб қуйидагича изоҳлайди: «Йўлларда махсус хабарчилар кетма-кетликда маълум масофада жойлашган эдилар. Уларнинг воситасида хабарлар қайси вилоятдан бўлмасин икки кунда пойтахт Самарқандга етиб келарди. Эллик фарсаҳлик йўлни кеча-кундуз тўхтамасдан иккита отда, уч кунда босиб ўтган чопар хабарни кейинги чопарга етказар, у ҳам шу зайлда йўлда давом этган. Тўхтамишнинг Мовароуннаҳрга қилган босқинчилиги ҳақидаги хабар Шерозда турган Темурбекка Самарқанддан ўн етти кунда етиб борган. Ушбу шаҳарлар орасидаги масофани ҳисоблаганда чопар бир кунда ўртача 140 км йўл юрган».

45 йил от устида

Деярли ҳар куни мазкур шаклда Самарқандга хабар ташиларди. Француз тарихчиси Жан-Поль Ру ўзининг Темурбек борасидаги тадқиқотларида: «Амир Темур ўзига келтирилаётган хабарларни алоҳида эътибор билан таҳлил қилар ва қабул қила оларди. Унга келаётган хабарлар асосан кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик хабарлар тартибида етказилган», дейди. Америкалик тарихчи-олим Ричард Нельсон шундай ёзади: «Темурда жанг пайтида энг зарур пайтда керакли жойда бўла олишдек ажойиб хусусият мавжуд эди».  

Соҳибқирон Амир Темур бир вақтда бир неча ерга юришни бошлар ва бу ҳақда овоза тарқатар, аслида унинг қўшинлари кутилмаган бошқа шаҳар остонасида пайдо бўларди. Унинг бу нозик ҳаракатларини ақлига сиғдира олмаган Буюк саркарда ўз табиатига кўра забардаст, ўлимдан қўрқмас, чуқур мулоҳазали, қатъий иродали, ҳақгўй шахс эди. У умрининг 45 йилини от устида жангу жадалларда ўтказиб, марказлашган қудратли давлат барпо этди.

Абдулҳамид МУТАЛИЕВ,

Темурийлар тарихи  

давлат музейи ходими  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темурбекнинг айғоқчилари